Ҳар йили апрель, май, июнь ойларида юртимизда ипак(пилла) уруғини олиб келиш, пилла қурти боқиш ҳамда тайёр маҳсулотларни пиллачилик корхоналарига етказиб бериш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилади. Айни пайтда Тошкент вилоятида ҳам бу борада жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳудудларда жами 30 минг 180 қути ипак қуртини парваришлаб, 2 минг тоннага яқин пилла хом ашёсини етиштириш кўзда тутилган. Ҳозирда туманларда ташкил қилинган 600дан ортиқ инкубаторияларга ипак қурти жонлантириш учун қўйилмоқда. 15-20 апрель кунларида қуртлар жонланиб, парваришлаш бошланади.  

Мавсумда ипак қуртини тарқатиш билан бирга ҳар бир пилла боқувчига 500 минг сўмдан аванс маблағи берилади. Қувонарлиси, пиллачилик соҳасида йил давомида 90 минг нафарга яқин, шундан, 7 ярим минг нафар доимий ва 82 нафар мавсумий иш ўринлари яратилади. Ўз навбатида пилла етиштиришнинг ўртача нархи 27 мингдан 32 минггача, олий нав пилла эса 42 минг 736 сўмда баҳоланмоқда.  

Асосийси жорий йилда вилоят пиллакорлари томонидан Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Хитой давлатларига 14 миллион долларга тенг маҳсулот экспортини амалга ошириш учун шартномалар тузилган.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида етиштирилган пилла БАА ва Хитойга экспорт қилинади