Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева пойтахтнинг Олмазор, Юнусобод ва Сергели туманларида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, доимий комиссия вакиллари билан учрашди.

Сенат Раиси Олмазор туманидаги 2-Файзибаланд кўчасида яшовчи А.Алимбекова хонадонига ташриф буюрди. Хонадон соҳибаси билан мулоқот асносида у жигар хасталигига чалингани маълум қилинди, унга тез орада жарроҳлик амалиёти ўтказилишида кўмак кўрсатилиши айтилди.  

Туман фаоллари билан учрашувда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат эканлиги белгилаб қўйилаётгани қайд этилди.  

Мажбурий меҳнат тақиқланишининг конституциявий кафолатлари белгиланаётгани, янги нормаларга мувофиқ таълим олиш ҳуқуқи ва ўқитувчилар Конституция ҳимоясига олинаётганига алоҳида тўхталди.  

Шунингдек, Т.Норбоева Олмазор тумани халқ таълими бўлими қошида ташкил этилган “Назорат-таҳлил” ва “Услубий таҳлилий ва услубий ёрдам кўрсатиш” хоналари фаолияти билан танишди.  

“Назорат-таҳлил” хонасида мактабларда ўрнатилган овозли камералар, мактабларнинг кириш қисмларида ўрнатилган назорат идентификация камералари ҳамда мактаблар тизимида фойдаланиб келинаётган  “Kundalik.com” платформалари орқали олинган барча маълумотлар таҳлил қилиниб, ўқувчилар кунлик давомати ўрганилади.  

Олмазор туманидаги 298-мактабда ёшларни касбга йўналтириш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишилди. Мактаб меҳнат жамоаси билан учрашувда робототехника, инновацион қурилмалар ясашга ихтисослашган марказлар тақдимоти бўлиб ўтди. Қайд этилишича, ушбу марказларда ёшлар ўндан ортиқ замонавий касбларга ўқитилмоқда. Энг қувонарлиси, мактаб ўқувчилари орасида қизлар доимий фаоллик кўрсатиб келмоқда. Уларнинг бир нечтаси жаҳоннинг етакчи университетларига грант асосида ўқишга қабул қилинган.  

Юнусобод тумани ҳокимлигида маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳокимлик вакиллари, маҳалла фаоллари билан учрашувда ҳам янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.  

Янгиланаётган Конституцияда маҳаллий даражада ҳокимиятлар бўлиниши принципи амалга оширилиши мустаҳкамланди. Ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбарлик қилиш институти босқичма-босқич, яъни вилоят кенгашлари учун 2024 йилдан, туман кенгашлари учун эса 2026 йилдан эътиборан тугатилаётгани алоҳида таъкидланди.  

Сенат Раиси Сергели туманининг Янги Дархон маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси билан суҳбатлашди. Уларга янги таҳрирдаги Конституцияда маҳаллага берилаётган юксак ишонч ва ваколатларни батафсил шарҳлаб берди.  

Мулоқотлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат Раисининг пойтахт аҳолиси билан учрашувлари давом этмоқда