30 март – Халқаро чиқиндисиз кун

Маълумотларга кўра, инсоният ҳар йили тахминан 2,24 миллиард тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни ҳосил қилади. Шундан атиги 55 фоизи назорат қилинадиган объектларда бошқарилади. Ҳар йили тахминан 931 миллион тонна озиқ-овқат йўқолади ёки исроф қилинади ва 14 миллион тоннагача пластик чиқиндилар сув экотизимларига тушади.  

Чиқиндилар нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган муаммога айланди.  

Юзага келаётган экологик муаммолар сабабли Ўзбекистон ҳаво ифлосланиши бўйича ўтган 2022 йилда жаҳон рейтингида 12-ўринни, Тошкент эса ҳавоси ифлосланган пойтахтлар рейтингида 10-ўринни эгаллади.  

Полиэтилен пакетлардан фойдаланиш тақиқланишига қарамай, уларнинг сотуви авж палласида. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, дўконларда биз харид қилаётган маҳсулотлар солиб берилган целлофан пакет ерда 400 йилда чирийди. Аслида биз осонгина чиқиндихоналарга улоқтириб кетадиган целлофан пакетлар, автомобиль аккумулятори, батарейкалар, ғишт ва бетон бўлаклари каби 100 йилга қадар сақланиб туради. Консерва қути, пластик идишлар, чарм оёқ кийимлар ва нейлон матолар 40-50 йил, картонли сут, шарбат идишлари 5 йил, газета ва китоб қоғоз 2 йил ҳамда озиқ овқат чиқиндиси 1 ойгача муддатда чиримайди.  

Статистикага кўра, инсон бир кунлик фаолияти давомида ўртача 1-1,5 кг. чиқинди ҳосил қилади. Аммо афсуски, умуман чиримайдиган чиқиндилар мавжудлигига кўп ҳам аҳамият бермаймиз. Ойна 1000 йилдан ортиқ, алюминий қути 500 йил, пластик баклажка 450 йил, пластик таглик 250 йилдан 500 йилгача сақланиб қолиши, сараланмасдан умумий чиқиндилар билан полигонга чиқариб ташланадиган шу каби баъзи чиқиндиларнинг чириш муддати уч авлодни ортда қолдириши тўғрисида ўйлаб кўрмаймиз.  

Биз атрофга шунчаки улоқтириб кетаётган батарейкалардаги кимёвий моддалар 1 кв.метр жойни 20 йилга заҳарлаб, у ердаги барча микроорганизмларни ўлдиради.  

"Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш" ДК мутасаддиларининг таъкидлашича, аксарият аҳоли чиқиндини саралаб ташламайди. Агар аҳоли хонадонидан чиқиндини саралаб олиб чиқса, полигонларга борадиган чиқиндининг ҳажми ҳам қисқаради.  

Маиший чиқиндилар бутун дунёда арзон хомашё ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси унинг 60- 85 фоизини қайта ишлаш мумкинлигини кўрсатмоқда.  

Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир кун давомида битта фуқародан 0,6-0,8 кг., умумий аҳоли ҳисобида эса кунига 18-20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлади.  

Бугун республикада чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 256 та корхона фаолият юритиб келмоқда. Ушбу корхоналар томонидан ўтган 2022 йилда 2,2 миллион тонна (ҳосил бўлган чиқиндининг 32,4 фоизи), жумладан, 295,9 минг тонна қоғоз, 798,3 минг тонна полиэтилен, 234,2 минг тонна шиша, 10,6 минг тонна текстиль, 360,7 минг тонна металл, шунингдек, 4,3 минг тонна мой ва 491,9 минг тонна бошқа турдаги чиқиндилар қайта ишланган. 4,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларга жойлаштирилган.  

Чиқиндини ёқишдан ҳосил бўлган кулдан металлар ҳам олиш мумкин. Аммо афсуски, бугунги кунда мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш ва улардан муқобил энергия олиш бўйича фаолият юритаётган корхона мавжуд эмас.  

Мамлакатимизда ҳам аҳолининг экологик маданиятини, экологик онгини ошириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, қўлидаги чиқинди тўла целлофан халтани дуч келган жойга улоқтириб кетаётганлар ҳамон топилади. Бизнинг қонун-қоидаларимизда ҳам чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаганлар учун жарима белгиланган бўлсада, ҳудудларда ёшлар, болалар чўмиладиган каналлар ахлатга тўла. 

Баъзи аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда ҳар 50 метр, ҳар 100-120 метр масофада ҳам чиқинди қутиларини учратмаймиз. Бутун бошли катта бозорларда атиги 1-2 та қути топилади, холос. Шу каби мавжуд муаммолар натижасида ўткинчи йўловчилар чиқиндини ерга, дуч келган жойга ташлаб кетади. Шунингдек, орамизда махсус чиқинди қутиларига боришга эринадиганлар ҳам бор. Дарахтлар шохида илиниб ётган полиэтилен пакетлар эса кўзимиз учун одатий ҳолга айланиб бўлган. Мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, чиқинди бўйича назорат ишлари қониқарли тарзда ташкил этилмаган, деган хулосага келиш мумкин.  

Тегишли қонунчиликка мувофиқ, кўп қаватли уйларда, ташкилотларда 1 тадан, ер ости ўтиш жойларига 2 тадан, маданият ва истироҳат боғларида ҳар 800 метр квадрат майдонда 1 тадан, йўлакларга 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада 1 тадан махсус чиқинди қутилари ўрнатилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, бозор, бекат, автотураргоҳ ва машиналарни вақтинча сақлаш майдончаларида 1-2 тадан чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим. Даволаш муассасаларида, майдонлар, йўлаклар ҳамда магистраль кўчаларнинг пиёдалар ҳудуди бўйлаб, шунингдек, кўприкларда, пиёдалар серқатнов бўлган ҳудудда 50 метрдан, одам кам жойларда эса ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан қути қўйиш мақсадга мувофиқ.  

Чиқинди муаммосини эътиборсиз қолдириш табиий ресурслар ва табиатнинг кутилмаган ўзгаришларига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида қайғуриш фақатгина соҳа вакилларининг вазифаси эмас. Ҳар бир фуқародан мазкур муаммога тўғри ёндашув талаб этилади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиқинди – дунё аҳлини ташвишга солаётган муаммо