Жорий йил 1 апрелдан қонунчиликда қатор ўзгаришлар кутилмоқда. Хусусан,
-Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади.
-Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш тарифлари ўзгаради.
-25 йилдан ошиқ педагогик стажга эга бўлган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.
-Пенсия олувчилар метродан бепул фойдаланади.
-Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа миқдори ҳарбий хизматчи маошининг 150 баровари миқдорида белгиланади.
-Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракат тезлиги 60 километргача туширилди.
-Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида йўлга қўйишга руҳсат этилади.
-Лицей, техникум педагогларининг базавий тариф ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
-Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга солиқ имтиёзлари берилади.
-Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчилари томонидан тўлаган даромад солиғини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
-Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар беришда «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
ЎзА