Тошкент вилоятида ҳам Наврўз умумхалқ байрами, баҳорий шодиёна кенг нишонланяпти. Асосий тантаналар эса Нурафшон шаҳридаги амфитеатр ва унинг атрофида ташкил қилинди.

Бугун барчанинг кайфияти ўзгача, ўзаро гурунгларда юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси улуғланяпти. Амфитеатрга олиб борувчи катта йўл бўйида баҳорий сайл ташкил этилган. Унда ҳар бир туман-шаҳар учун байрам павильонлар ажратилган. Вилоят аҳли ва меҳмонлар сайилга чиқишган. Ҳар бир сайил иштирокчилари улардан татиб кўриши ва ҳудудларнинг азалий пазандалик ҳамда меҳмоннавозлик қадриятларига баҳо берди.

— Наврўз шодиёналари Чирчиқ шаҳрида ҳам зўр кайфият билан нишонланди,  — дейди шаҳар қозоқ миллий-маданий маркази раҳбари Жақсылиқ Жўриқбаев.  — Барча хурсанд. Шаҳримизда 160 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Шундан 25 минг нафардан зиёди қозоқ миллати вакилларидир. Байрамларда ўзимизнинг миллий жамоаларимиз билан қатнашяпмиз. Бугунги вилоят тадбирида ҳам ўз саҳна кўринишларимизни намойиш қилдик. Аслида бу байрамлар қардош халқларни янада бирлаштиради.  

Айниқса, бу жараёнларда Янгийўл тумани ва шаҳри вакиллари ҳам фаол қатнашди. Атрофдаги томошалар, мақом ва эстрада йўналишидаги чиқишларни, шўх рақсларни ҳамма завқ билан томоша қиляпти. Дастурхонларда баҳор таомлари ва ҳалим тортилди.

— Ҳар йили байрамни ўзгача кайфиятда кутиб оламиз, — дейди Янгийўл тумани "Соҳибкор" маҳалласи ёшлар етакчиси  Покиза Орипова. — Бугунгача ҳудудларда кўчат экиш акциялари,  ҳашарлар қилинди. Ёшларимизнинг ободликка қўшган ҳиссалари алоҳида эътиборга лойиқ. Фурсатдан фойдаланиб, барчани янгиланиш айёми билан табриклайман.  

[gallery-11081]

Сайлда кураш бўйича вилоят ҳокими кубоги ҳам ўтказилди. Унда маҳоратли полвонлар ўз имкониятини синовдан ўтказди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Хуллас, асосий байрам бўлаётган амфитеатргача бўлган ҳудуд атрофи ўзига хос тарзда безатилган. Ҳар ерда кўргазма, куй, қўшиқ авжида. Барчанинг қалби қувончга тўлган. Бундай кўтаринки кайфият бежиз эмас. Вилоятнинг иқтидорли ва ҳаваскор ҳунармандлари, қўли гул мусаввирлари қўл меҳнати билан яралган буюм ҳамда асарлари, ижод намуналари кўргазмаларни кўриб кишининг кўзи қувнайди.

Байрам дастурида юртимизнинг тотувлиги, халқимизни иноқликка, бир-бирига меҳр ва оқибатли бўлишга ундовчи бадиий саҳна кўринишлари ҳавола қилинди. Халқлар дўстлигини тараннум этувчи қўшиқлар куйланди. Айниқса, эстрада хонандаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Тадбир давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят фаоллари, оқсоқоллар, депутатлар, фаол ёшлар билан бирга сайлдаги ҳар бир нуқтада алоҳида тўхтаб, аҳолини Наврўз билан табриклади.

Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, анъанага мувофиқ, улуғ айём кунлари вилоятда 407 та ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фойдаланишга топширилди. Шундан 30 га яқин маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, 11 та спорт объекти, 4 та умумтаълим мактаби, 7 та мактабгача таълим ташкилотлари мукаммал таъмирланди. Умуман олганда, бу каби саъй-ҳаракатлар ҳали йил давомида тизимли равишда амалга оширилади.

Баҳорий тантаналар ҳар бир маҳаллада давом этяпти.

А.Мусаев, Д.Эрназаров, ЎзА. (сурат)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти Наврўз байрами оғушида