Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди. Унда Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.

Мазкур қарор билан 2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади. Ушбу дастур асосида мамлакатимиз ҳудудларида 36,6 мингта аҳоли хонадонларида умумий қуввати 182,1 МВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.

Шунингдек, дастур доирасида қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда ушбу ишларни рағбатлантириш мақсадида «Қуёшли маҳалла» танлови ташкил этилади. Танлов шу йил 15 мартдан 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғинлари (танлов иштирокчилари) миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича ғолиблар аниқланади.  

«Қуёшли маҳалла» танловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, танлов ғолибларини тақдирлаш Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасига қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона электрон платформаси учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.  

Бунда танлов комиссияси ҳудудлар кесимида тақдим этилган далолатномаларни танлаб олиш мезонлари асосида саралайди. Танлов иштирокчилари рўйхатини шакллантиради, уларни баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди.  

«Қуёшли маҳалла» танлови ғолиблари қуйидаги тартибда мукофотланади:  

– Республика бўйича бош соврин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобиль.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бири бўйича:  

– 1-ўрин учун БҲМнинг 400 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизими ўрнатиб берилади;  

– 2-ўрин учун БҲМнинг 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизими ўрнатиб берилади;  

– 3-ўрин учун  БҲМнинг 100 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизими ўрнатиб берилади.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Қуёшли хонадон" дастури асосида "Қуёшли маҳалла" танлови ўтказилади