ТАҲЛИЛ

Сурхондарё вилоятида 2022 йилда қиймати 27,4 миллион АҚШ доллари бўлган 87 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва натижада 602 та янги иш ўрни яратилди.

Биргина Термиз туманида «Термиз тезкор қурилиш» ИТКТ томонидан қиймати 5 миллион долларлик йиллик қуввати 100 минг куб метр асфальт ва бетон маҳсулоти ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

Жорий йил эса қиймати 172,6 миллион АҚШ доллар (ўз маблағи – 65,7 миллион доллар, банк кредити – 60,3 миллион доллар, хорижий инвестиция – 46,6 миллион доллар) бўлган 88 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 405 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» мижозлари томонидан жорий йилда қиймати 11,7 миллион доллар (ўз маблағи – 6 миллион доллар, банк кредити – 3,7 миллион доллар, хорижий инвестиция – 2 миллион доллар) бўлган 13 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 216 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирги кунда 4 та лойиҳага («Қизириқ мелиоратив қувур» МЧЖ – 352,0 минг доллар, «Сурхон Бронза Тош» МЧЖ – 120,0 минг доллар, «Хусния Сафарова» МЧЖ – 400,0 миллион сўм, «Сухроб Барака Ифтихор» ХК – 200,0 миллион сўм) 522 минг доллар кредит маблағи ажратилган. Қолган 9 та лойиҳа ташаббускори томонидан кредит ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Маълумот учун, жорий йилда Узун туманида «Алишер» хусусий корхонаси томонидан қиймати 1 миллион долларлик йиллик қуввати 90 минг кв.м. темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади.

Сариосиё тумани «Анорзор» МФЙ ҳудудида «Саноат ипотекаси» дастури доирасида 5 гектар ер майдонида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этилди. Ушбу саноат зонасида қиймати 4,4 миллион долларлик 8 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Натижада йилига ўрта ҳисобда жами 67,6 миллиард сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, шундан 1,1 миллион долларлик маҳсулот (қуруқ қоришмалар 172,4 минг долларлик, декоратив пенопласт панель (тяга) 190 минг долларлик, лак-бўёқ маҳсулотлари 230 минг долларлик, ПВХ профиллар 378 минг долларлик, МДФ эшиклар 158 минг долларлик) экспорт қилиниб, 3,4 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг натижасида 10 миллиард сўм бюджетга тушум тушишига эришилади.

ҚАЗИЛМА БОЙЛИКЛАРИ

Вилоятда ер ости қазилма бойликлари асосан Олтинсой, Бойсун, Бандихон, Денов, Жарқўрғон, Музробод, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод, Қумқўрғон, Шўрчи туманлари ҳиссасига тўғри келади. Вилоятнинг 12 та туманида 83 та захира кони ва 89 та кон участкаси мавжуд бўлиб, ҳозирда 75 та захира кон участкасидан фойдаланилмоқда (90 фоиз), қолган 14 та кон участкасини «Е-auksion” электрон савдолари орқали ташаббускорларга ажратиш ишлари давом этмоқда.

Бугунги кунда вилоятда ғишт-черепица хом ашёси (21 фоиз ўзлаштирилган), гипс ва ангидрид (48 фоиз), қум шағал аралашмаси (63 фоиз), деворбоп тошлар (66 фоиз), оҳак ишлаб чиқариш учун оҳактош (68 фоиз), цемент хом ашёси (69 фоиз) тўлиқ ўзлаштирилмаган.

Хом ашё захирасидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни шакллантириш чоралари кўрилмоқда.

ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ

Сурхондарё вилояти бўйича 2022 йилда жами қиймати 1 миллион долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган. Хусусан, цементдан ва боғловчи маҳсулотлардан қурилиш материаллари – 573,4 минг доллар, гулқоғоз ва бошқа қоғоз буюмлари – 148,3 минг доллар, ойна ва ойна маҳсулотлари – 75,4 минг доллар, керамика маҳсулотлари – 2,3 минг доллар, ДСП, МДФ плиталар – 219,9 минг доллар.

Ўтган йили умумий қиймати 9,5 миллион долларлик қурилиш материаллари импорт қилинган. Хусусан, портландцемент – 9,5 миллион доллар, бетон ва бетон маҳсулотлари – 34,3 минг доллар, ПВХдан қувур ва фитинглар – 34 минг доллар, қурилиш ойнаси – 9,1 минг доллар, лак-бўёқ маҳсулотлари – 5,5 минг доллар, санитар керамика – 1,1 минг долларлик маҳсулотлар ва 4,9 минг долларлик шиша толалар хом ашёси импорт қилинган.

«УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШ» ВА «ҚУРИЛИШ МАТEРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ» КЛАСТEРЛАРИ

Вилоятда 2 та йўналишда «Уй-жой қурилиш» ва «Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш» кластерлари ташкил этилган. Жумладан, вилоятдаги «Термиз тезкор қурилиш» ИТКТ корхонаси «Уй-жой қурилиш кластери» сифатида танлаб олинди. Ушбу корхона томонидан 2023 йилда Термиз шаҳрида 2 та 7 қаватли (42 хонадонли) ҳамда 2 та 5 қаватли (60 хонадонли) уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

– Мазкур кластер ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан бугунги кунда ғишт (16 миллион дона), қум-шағал (200 минг куб метр), темир-бетон маҳсулотлари (пойдевор блоклари 100 минг дона), сув йўли учун қуйма бетонлар (12 минг дона), темир-бетон плиталари (10 минг дона), бетон (8 минг куб метр), қуруқ қурилиш қоришмалари (120 тонна шпаклёвка, родбон, клей), йўлак тошлари (75 минг дона), эшик-ромлар (2 000 дона), асфальт (1,2 миллион куб метр), газоблок (150 минг куб метр) ишлаб чиқарилмоқда, – дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё филиали бош илмий ходими Элдор Зайниддинов. – Бойсун туманидаги «Алишер» хусусий корхонаси «Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш» кластери сифатида танлаб олинган. Мазкур кластер ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан бугунги кунда темир-бетон маҳсулотлари (йиллик қувват –36 минг куб м), бетон қоришмаси (4,5 минг тонна), пластик ва тахтали эшик-ромлар (600 дона) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Жорий йилда кластер корхона томонидан қиймати 1,7 миллион долларлик йиллик қуввати 2 миллион кв. метр гипсокартон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади. Натижада 25 та иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, кластер томонидан қиймати 2 миллион долларлик қуруқ қоришмалар ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш (қуввати 6 минг тонна) лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 88 кишининг бандлиги таъминланади.

Б.МEЛИҚУЛОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилоятида қурилиш материаллари саноати қай даражада ривожланмоқда?