Ислоҳот

Битта маҳаллада 1 минг 500 та янги иш ўрни яратилади. Бу рақамларни яратиш ортида қанчадан-қанча меҳнат, узоқни ўйлаб қабул қилинган қарорлар ётибди. Рақамлар кўпларнинг дастурхони тўкинлиги, ўз ҳаётидан розилиги ҳақида “сўзлайди”.

Буни ҳис қилиш учун одам юқори даражадаги эксперт ёки мутахассис бўлиши ҳам шарт эмас. Шунчаки, бироз идрок қилинса етарли.

Хизмат сафари билан Қарши шаҳридаги «Буюк Турон» кичик саноати зонасига бордим. Янги корхоналар фаолиятини ўз кўзим билан кўрдим, у ерда меҳнат қилаётганлар билан суҳбатлашдим. Ҳаммаси ҳавас қиларли.

Буюк Турон маҳалласи ҳудудида жойлашган ушбу саноат зонасида яқин бир неча йил ичида 2 та йирик лойиҳа амалга оширилган. Натижада 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Жорий йил охирига қадар яна 2 та лойиҳа ишга туширилади. Шундан сўнг ишлаб чиқариш ҳажми 162 миллиард сўмдан ортиққа, умумий иш ўринлари сони эса 1 минг 500 тага етади.

Бу ҳақда ёзаяпману хаёлга Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 24 февралда Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказган йиғилишдаги бир сўзи ёдга тушди.

Президент ҳар бир туманда салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш кераклигини таъкидлаган эди. Қувонарлиси, ҳудудда яратилган қулай иқтисодий муҳит натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолияти яхшиланиб бормоқда.

Яна бир ярим миллиард долларлик инвестиция

Сўнгги йилларда вилоятда саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлашга эътибор ортди. Бу фикрни аниқ рақамлар билан асослаб кетамиз.

Охирги беш йил – бу даврда вилоятга ўн миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилинди. Бу эса бесамар кетмади. Қашқадарёда беш-олти йил олдинги давр билан солиштирганда тадбиркорлар сони икки ярим баравар кўпайди. Қўшимча уч юз мингтадан ортиқ доимий иш ўрни яратилди. Олдинлари саноати паст бўлган саккизта туманда ишлаб чиқариш ҳажми икки-уч баробарга ошиб кетди.

Бу борадаги ислоҳотлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилади. Буни 2023 йилда вилоятга 1 миллиард 500 миллион доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилганида ҳам кўриш мумкин. Бунинг натижасида 440 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Бандлик масаласи давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборидаги масалалардан бири. Бу борадаги имкониятлардан самарали фойдаланишга урғу берилаётгани ҳам бежиз эмас.

Президент 2023 йил 23 февралда “Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Ушбу ҳужжат вилоятнинг саксонта маҳалласида касаначилик билан шуғулланиб келаётган олти мингдан зиёд аҳолига кенг имкониятлар эшигини очди.

Қарор ижроси доирасида тадбиркорларга ҳар бир жалб қилинган касаначи учун 2 миллион сўмгача имтиёзли револьвер кредит ва 1 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Касаначиларга эса ўзини ўзи банд қилиб, солиқ тўламасдан шуғулланишга рухсат этилади.

Касаначилик учун зарур асбоб-ускуна ва хомашё сотиб олишга маълум суммада субсидия тақдим этилиши эса яна бир имконият.

Қарорда қайд этилган имкониятлар Қашқадарёда ҳам ўз самарасини бериши шубҳасиз. Таҳлиларга кўра, ҳудудда яна 150 та маҳаллада қўшимча 20 минг аҳолини касаначи қилиш имкони бор.

Саноат зоналарида бугунги ҳолат қандай?

Сўзимиз бошида таъкидлаганимиз – «Буюк Турон» кичик саноати зонаси мавзусига қайтамиз.

“Алп Техно Сервис” масъулияти чекланган жамияти ушбу зона ҳудудида 1 гектардан ортиқ майдонда қад ростлаган. Йилига 120 минг дона телевизор ва мониторлар ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларни ташкил қилади.

Корхона Хитой давлатидан келтирилган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлангани ишлаб чиқариш қуввати ва сифатига ижобий таъсир қилмоқда. Шунингдек, замонавий технологиялар имкониятидан фойдаланилган ҳолда ишнинг ташкил этилгани 70 нафар ходимнинг меҳнатлари унумдорлигини таъминламоқда.

Корхона дунёдаги машҳур JVC, TCL, Zimmer брендларининг аудитидан ўтиб, уларнинг номи остида маҳсулотларни экспорт қилмоқда.

– Ўтган йил 3 миллион доллар маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 6 миллион долларга етказишни режа қилинганмиз, – дейди корхона раҳбари Шавкат Муродов. – Сифатли ва талабгир маҳсулотларимиз асосан Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларига экспорт қилинмоқда. Президентимизнинг корхонамизда бўлиб, электротехника маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишгани бизни жуда руҳлантирди. Юртимиздаги тадбиркорлар ўзларини шахсан давлат раҳбари қўллаб-қувватлаб турганини яхши ҳис қилади. Бу йилги режаларимиз ҳам катта. Биринчи чоракда СМТ линия – плата териш ҳамда термапласт – пластик қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бунинг натижасида яна ўттизта янги иш ўрни яратилади.

“Буюк Турон” кичик саноати зонасидаги иккинчи лойиҳа “Китоб ип-йигирув” акциядорлик жамиятига қарашли корхона саналади. Уч юз йигирма киши меҳнат қилаётган корхонада тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарилади.

Бу ерда йилига 5 миллион дона сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати борлиги аҳамиятли. Корхона томонидан келгусида экспорт салоҳиятини ошириш имкони юқори.

Вилоятдаги саноат зоналарида бу каби лойиҳалар талайгина. Уларнинг самарали фаолият юритиши учун эса етарли шарт-шароитлар бор.

Президент Қашқадарёга ташрифи давомида ҳудуддаги Саноат зоналарида бўш турган майдонлар ҳақида ҳам тўхталган эди. Масъулларга бундай жойларда янги лойиҳаларни амалга ошириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича топшириқлар берилган. Ислоҳотлар изчил давом этаверади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир туманда салоҳият лойиҳаларга, лойиҳалар эса иш ўринларига айланиши керак