Баҳор фаслининг биринчи кунидан бошлаб, Тошкент вилояти ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акциясига старт берилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан бошланган мазкур саъй-ҳаракатларда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, фаол ёшлар қатнашмоқда. Хусусан, Янгийўл тумани 200 нафардан ортиқ йигит-қизлари кўчат экиш ишларида фаолликни қўлдан бой беришмаяпти. Бугун кун давомида турли навдаги мевали ва манзарали ниҳоллар экилди. Катта йўл ёқасида жойлашган “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қизғин иш устига борган туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ҳам енг шимариб, ёшлар билан елкама елка туриб дарахтлар экди.  

Зангиота тумани "Боғзор" маҳалласи ҳудудидаги “Садоқат боғи” майдонида ҳам кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Майдон бўйлаб 150 тупдан ортиқ янги ниҳоллар экилди. Акция доирасида кўчат экиш ва уни парваришлаш, боғ ташкил қилишдаги муҳим жиҳатлар, агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш юзасидан ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, амалий ишларнинг доимий назоратини олиб бориш, ишни тўғри ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар фаолият олиб борган нуронийларнинг тажриба ва тавсияларига эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан фикр алмашилди.  

Акция бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акцияси бошланди