Бугун пойтахтнинг бир неча бекатларида қуёш панеллари ва жамоат транспортларининг оралиқ қатнаш вақтларини кўрсатиб турувчи мониторлар ўрнатилмоқда.
Президентнинг тегишли қарори билан келгусида бекатларнинг 450 таси мониторлар билан жиҳозланади. Шунингдек, 5 йилгача бўлган муддат ичида 1160 та автобус оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш, 16 та транспорт ўтиш боғламаларини қуриш ва реконструкция қилиш, 159 та янги жамоат транспорт йўналишларини ташкил қилиш ҳамда автоматлаштирилган диспечерлик хизматига ўтказиш мўлжалланган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/v57fIkf2TmU" title="Пойтахтда “Ақлли бекатлар” пайдо бўла бошлади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
ЎзА