Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси топшириғи билан жорий йил бошидан буён олиб борилган ўрганишлар натижасида айрим вазирлик ва бошқарув органларида бўш иш ўрнини яшириш ҳолати аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ахборот хизматининг маълум қилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан Нукус шаҳридаги 19 та умумтаълим мактабида мавжуд 21 та, Соғлиқни сақлаш вазирлигида туманлар кесимида 182 та, Ўрмон хўжалиги қўмитасида эса 61 та бўш иш ўрни яширилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этилмаган. Натижада фуқаролар мавжуд иш ўринлари тўғрисидаги маълумотдан бехабар қолган.  

Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга тегишли тартибда жазо чораси қўлланилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганишлар давомида 264 та бўш иш ўрнини яшириш ҳолати аниқланди