Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги «2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида вилоят ҳудудларида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасининг келгуси беш йилдаги истиқболлари, ҳар бир туман ва шаҳарнинг «ўсиш нуқталари»ни белгилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали аҳоли саломатлиги, турмуш даражасини янада яхшилаш борасида амалий ишлар қилинмоқда.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган тартиб асосида Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарларидаги мавжуд муаммо ва имкониятлар чуқур ўрганилиб, ҳудудлар кесимида муҳим лойиҳалар шакллантириляпти, амалий ишлар мунтазам таҳлил этиб борилмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё филиали томонидан вилоятнинг 2022 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот. Вилоятдаги ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 49 520,8 миллиард сўмни, ўсиш кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизни ташкил қилган.

Маълумот учун, вилоят ўсиш кўрсаткичи бўйича республика ҳудудлари орасида 9-ўринда турибди. Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми 14 372,6 минг сўмни ташкил қилган.

Вилоятда яратилган ЯҲМнинг Республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 5,6 фоиз бўлган ҳолда Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятларидан кейинги 7-ўринни эгаллаган. ЯҲМда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 69,9 фоизни ташкил қилган.

Саноат. Вилоятда 22 814,7 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоизга ошган. Ўсиш кўрсаткичи бўйича республика ҳудудлари орасида 3-ўринда турибди. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1 фоизни ва ҳудудлар орасида 8-ўринни эгалланган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши – 7,5фоиз, ишлаб чиқариладиган саноат – 68,2 фоиз, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноати – 23,8 фоиз, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноати - 0,5 фоизни ташкил қилган.

Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 376,7 минг сўм бўлган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 фоизга ошган. Бу республика ҳудудлари орасида 12-ўрин деганидир.

Истеъмол товарлари. Вилоятда 4 763,1 миллиард сўмлик (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 9,0 фоиз) истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 2,4 фоизни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 11-ўринни эгаллаган. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат товарлари ҳажми 2878,6 миллиард сўм (ўсиш кўрсаткичи 108,3 фоиз), ноозиқ-овқат товарлари 1884,5 миллиард сўмни (110,2фоиз) ташкил қилган.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги. Вилоятда 33 384,6 миллиард сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7фоизга ошган. Республика қишлоқ хўжалигида вилоятнинг улуши 9,2 фоиз бўлган ҳолда, ҳудудлар орасида 5-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 9 689,4 минг сўмни ташкил қилган.

Хизмат кўрсатиш. Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 15 945,8 миллиард сўм бўлган ҳолда, 114,1 фоизга ошган. Хизматлар ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 4,5 фоиз бўлиб, ҳудудлар орасида 7-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми эса 4 628 минг сўмни ташкил қилган.

Чакана савдо. Чакана савдо ҳажми 20 504,8 миллиард сўм (112,5фоиз), республикадаги улуши 6,4 фоизни бўлган ҳолда, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келувчи чакана савдо ҳажми 5 951,2 минг сўм (ҳудудлар орасида 12-ўрин)ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,1 фоизга ошган.

Қурилиш ишлари. Қурилиш ишлари ҳажми 7 831,1 миллиард сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,8 фоиз), республикадаги улуши 6,0 фоизни ташкил этиб, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган.

Асосий капиталга киритилган инвестициялар. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 16 181,5 миллиард сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,8 фоиз), республикадаги улуши 6,1 фоиз (ҳудудлар орасида 6-ўрин)ни ташкил этган. Жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 4 696,4 минг сўмдир.

Ташқи савдо айланмаси. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 547,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 96,8 фоизни ташкил этган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 1,1 фоиз бўлиб, ҳудудлар орасида 13-ўринни эгаллаган. Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт – 303,4 млн АҚШ доллари (112,3фоиз ўсиш)ни, импорт – 244,1 миллион АҚШ доллари (82,6 фоиз)га тенг бўлган.

Ўтган йил давомида вилоятда 8 551 та, яъни олдинги йилга нисбатан 90,4 фоиз янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.

Фурқат Исломов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёдаги макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинди