Маълумки, 2022 йил 23 ноябрь куни Франция пойтахтида илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма очилди. Кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та музей ашёси намойиш этилган эди.

Кўргазмада намойиш этилган экспонатлардан бири — Буддавийлар ибодатхонасидаги Кушон шаҳзодасининг боши. У 1937 йилда Сурхондарё вилояти ҳудудида бўлган Кушон подшолиги даврида ташкил этилган Далварзинтепа шаҳарчаси яқинида археологик қазишмаларда топилган.  

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида Фанлар академияси томонидан музейлари фаолияти, улардаги илмий тадқиқот жараёнлари ва музейларимиздаги ноёб экспонатларнинг Лувр музейида намойиш этилишига доир маълумотлар тақдим этилди.  

Қайд этилишича, 2022 йилда Ўзбекистон тарихи музейи фондларига жами 3 минг 229 дона буюм қабул қилинган. Мазкур буюмлар орасида  археология, нумизматика, этнография, табаррук буюмлар, қурол-аслаҳа, бадиий асарлар, архив ва ноёб китоблар мавжуд.  

Бугун жамият ҳаётида, халқни фан ва маданият билан яқиндан танишувида, илм-фан ва маданият ривожида музейларнинг ўрни тобора ўсиб бормоқда. Республикамизда музейларга бўлган эътибор янада ошмоқда. Хусусан, Ўзбекистон тарихи давлат музейи 1943 йилдан бошлаб Ўзбекистон Фанлар академияси таркибида фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Фанлар академияси музейларида илмий изланиш олиб борилиши билан уларнинг фаолияти алоҳида аҳамиятга эга.  

2022 йилда Ўзбекистон тарихи давлат музейидан Луврдаги кўргазма учун археология фондидан ўттиздан ортиқ экспонатлар саралаб олинган. Худди шу йили Франциянинг Париж шаҳридаги Араб дунёси институтида ташкил этилган “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмасида музейнинг экспонатлари – 6 та зардўз чопон намойишга қўйилган. Шунингдек, Лувр музейида ташкил этилган “Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмасидан музей хазинасида сақланаётган бронза кашкул ҳам ўрин олган.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда музей фондларига 3 мингдан зиёд тарихий ашёлар қабул қилинган