АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Туркия жанубий-шарқидаги зилзиладан чуқур қайғуда эканини айтди.

Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан ер қимирлаган ҳудудларга борган америкалик дипломатнинг баёнотида, жумладан, шундай дейилган:

- Зилзила келтириб чиқарган вайронагарчиликни ўз кўзим билан кўриб, чуқур қайғуга тушдим. Қўшма Штатлар қутқарув-қидирув ишида Туркияга имкон қадар ёрдам бериш ишига содиқ қолади.

Давлат котиби АҚШ табиий офат оқибатини бартараф этишда “Туркия ва Сурия халқларини қўллаб-қувватлашда давом этади”, дея қўшимча қилди.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Туркияга икки кунлик ташрифи доирасида Блинкен якшанба куни Аданадаги Инжирлик ҳаво базасига етиб келди, уни  Чавушўғли кутиб олди, кейин вазирлар зилзила ҳудудларига жўнаган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Блинкен: Туркия зилзиласидан чуқур қайғудаман