Қарор ва ижро

Юртимизда 2020-2024 йилларда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Шу мақсадда жорий йил 7 февраль куни “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури тасдиқланиб, қатор вазифалар белгиланди.    

–  Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури бир қанча вазифаларни амалга оширишни назарда тутади, – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи Ўткир Очилов. – Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларидан келиб чиқадиган вазифалардир. Президент қарори билан 7 йўналишда 30 банддан иборат вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларни амалга ошириш асосан 2023 йилга мўлжалланган. Айрим бандлари эса 2024 йил давомида ҳам амалга оширилади. Бунга ўндан ортиқ ташкилотлар, муассасалар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари жалб қилинган.

Ушбу дастурдан асосий мақсад аҳолининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари бўйича хулқ-атворини шакллантириш ва ривожлантиришдир. Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқларини билсин, унга амал қилсин, бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳам ҳурмат қилсин ва уларга бу борада кўмаклашсин. Шу мақсадда қабул қилинган Миллий дастур доирасида тизимли чора-тадбирлар белгилаб берилди, — дейди Ўткир Очилов.  

Дарҳақиқат, Президент қарори билан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга оширишда бир қатор ташкилот ва идоралар зиммасига вазифалар юклатилди. Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига таълим муассасаларида амалга ошириладиган тадбирлар, дарсликларни тайёрлаш бўйича чоралар белгилаб берилди.  

— Мактаб таълимидаги фанларга оид дарсликларимизда инсон ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилади, — дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳуқуқ фани мутахассиси Ойбек Шернаев. — Масалан, Тарбия ва ҳуқуқ асослари дарсликларида инсон ҳуқуқларига оид боблар киритилиб, улар орқали инсон ҳуқуқларига оид билимлар мустаҳкамланиб борилади. Қувонарлиси, янги ўқув йилидан бошлаб бу фанлар ўқитувчилари учун ҳам алоҳида методик қўлланмалар жорий қилинади ва уларда инсон ҳуқуқларига оид методлар кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, қарор ижроси доирасида таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари маданияти” ҳафталиклари ҳам ўтказиб борилади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/DhRP0Y-qXH0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,  

Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастуридан кўзланган мақсад нима? (+Видео)