Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида мазкур олий ўқув юрти ректори Элдор Шермонов ва мамлакатимиздаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббосов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ректор сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги алоқалар юқори босқичга кўтарилгани, ҳукуматимиз томониданўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратидаётганини таъкидлади. “Айни жараёнда институт Озарбайжон олий ўқув юртлари билан шериклик кўламини кенгайтиришдан манфаатдор”, деди у.

Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббосов қардош Ўзбекистонда барча йўналишлар қатори маданий алоқаларни ривожлантириш ҳам устувор вазифа эканига урғу берди. У Президент Илҳом Алиевнинг 2022 йилда республикамизга кетма-кет уч бор ташриф буюрганини эсларкан, Озарбайжон Ўзбекистон билан дўстона муносабатни чуқурлаштиришга катта аҳамият беришини қайд этди.

Озарбайжон Маданият маркази мамлакатимизда мунтазам равишда лойиҳалар, тадбир, конференция, кўргазма ва танловлар, концертлар ўтказиб боради.

2023 йил Озарбайжонда “Ҳайдар Алиев йили” сифатида эълон қилинган. Шу муносабат билан Ўзбекистонда ҳам кенг кўламли тадбирлар режалаштирган. Фурсатдан фойдаланиб, Марказ раҳбари институт жамоасиини ушбу анжуманларда фаол иштирок этишга чақирди.

Сўнгра, яқин ўзаро ҳамкорлик бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Жорий йил апрель ойига мўлжалланган тадбирлар доирасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, жумладан, институтда ушбу қардош юрт маданиятига алоҳида кун ажратиш ғояси ўртага ташланди. Дастурда Озарбайжон мусиқаси, бастакорлар асарлари, рақс санъати тақдимоти, янги фильмлар, миллий либослар, гиламчилик ва ошхона маданиятига оид кўргазмалар ташкил қилиниши мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Айниқса, Самир Аббосовнинг озарбайжонлик муаллифлар асарлари асосида талабалар томонидан театр томошаси саҳналаштириш, фото йўналиши талабалари иштироки ва қўллови билан “Озарбайжон Ўзбекистон ёшлари нигоҳида” кўргазмасини ташкил этиш таклифи қизғин қабул қилинди.

Дипломат “Ҳайдар Алиев йили” муносабати билан Озарбайжон Маданият маркази томонидан Ўзбекистоннинг 3 етакчи олий ўқув юрти аълочи талабалари учун “Ҳайдар Алиев стипендияси” таъсис этилгани, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг бир нафар аълочи талабаси ушбу стипендия билан тақдирланишини маълум қилди.

Институтда йил давомида “Ҳайдар Алиев ва Ўзбекистон” семинарлари ўтказилиши, талабалар гуруҳ бўлиб Марказ курслари ва клублари, музейларига мунтазам ташриф буюриши, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларида фаол иштирок этиши мумкинлиги таъкидланди. Маданий-бадиий тадбирлар, танлов ва дастурлар, турли лойиҳаларда ҳам институт жамоаси фаол иштирок этишига келишилди.

Ўз навбатида Элдор Шерманов олий ўқув юрти ҳамкорликка доимо тайёр эканини қайд этди. Шерикликнинг самараси ўлароқ, институтда Озарбайжон маданияти ва санъати маркази очилиши, ушбу мамлакат рассомлари иштирокида мунтазам конференция, учрашув, концерт дастури, тақдимот ҳамда кўргазмалар ўтказилиши таъкидланди.

У яқин кунларда ўзи раҳбарлигида институт вакилларидан иборат делегация Озарбайжонга бориши, сафар доирасида бир неча олий ўқув юрти билан икки томонлама ҳужжатлар имзоланишига урғу қаратди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига Озарбайжон Маданият маркази томонидан ўзбек тилида нашр этилган улуғ шоир Низомий Ганжавийнинг «Хамса»си ва “Китоби Дада Қўрқут” достонининг нафис нашри совға қилинди.

Меҳмонлар мавжуд факультетлар фаолияти билан танишиб, талабаларнинг фольклор ва халқ чолғу ансамбли чиқишларини томоша қилишди.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида маданий алоқалар ривожланмоқда