
Бугун Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини якунланиши режалаштирилган.
Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларга қарши кураш бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезер шанба куни Анқарада ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унга кўра, Эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 40 642 кишига етди.
“Ҳозирда қидирув-қутқарув ишларида 13 мингга яқин киши иштирок этмоқда. Чет элдан ёрдамга келганларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. 80 та давлатдан келган қутқарувчиларнинг бир қисми аллақачон ўз ватанларига қайтишган”, — деди AFAD раҳбари.
Сезер, ер силкинишидан зарар кўрган вилоятларнинг уй-жой фондининг 50 фоиздан ортиғи ҳолатини кузатиш якунланганини айтди.
Унинг таъкидлашича, фақат ўзи бошқарган бўлим орқали 430 мингдан ортиқ одам офат зонасидан эвакуация қилинган.
ЎзА