Шанба оқшоми Исроил бўйлаб норозилик акцияси бўлиб ўтди. Намойишчилар Биньямин Нетаньяху ҳукумати сиёсатига ва режалаштирилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотига қаршилик билдирмоқда. Энг йирик митинг, аввалги ҳафталарда бўлгани каби, Тель-Авив шаҳридаги ҳукумат идоралари атрофида уюштирилган, дейилади “TAСС” ахборотида.

Тадбир Исроил давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланди. Шундан сўнг ҳукуматга қарши шиорлар ўртага ташланди.

Намойишчилар Вазирлар Маҳкамаси томонидан илгари сурилаётган суд-ҳуқуқ соҳасига оид ислоҳот давлатнинг демократик асосини бузишини таъкидлашган.

“Jerusalem Post” газетаси ташкилотчилар маълумотига таяниб, пойтахтдаги намойишда 135 минг киши қатнашганини ёзиб чиқди. Полиция воқеага муносабат билдирмаган.

Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам, жумладан, Хайфада 17 минг, Нетанияда етти мингга яқин одам кўчага чиққан.

Исроилда, етти ҳафтадирки, сурункасига намойишлар кузатилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроилликлар яна норозилик билдиришди