Президентимиз ташаббуси доирасида ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Белгиланган топшириққа кўра, туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга йўналтирилади.

Тошкент вилоятида ҳам бу борадаги амалий ишлар бошланган.  Тажриба синов тариқасида ҳар бир туман-шаҳардан 3 тадан, яъни 66 та умумтаълим муассасаларида ўқувчилар томонидан сўровнома асосида 5 тадан 10 тагача касблар танлаб олинди. Муассасаларда мактаб дастуридан ташқари қўшимча хорижий тил ўргатиш жараёни ҳам бошланган.

Ҳозирда мазкур мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда. Шунингдек, ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилиб, ёшлар жамғармаларидан маблағлар ажратилади.  

Ўз навбатида бу борадаги ишлар Зангиота ва Пискент туманида бошланган. Бунда ўқувчилар ўртасида сўровномалар, ота-оналарнинг фикрлари ҳам инобатга олинди. Хусусан, меҳнат бозоридаги талаб кўп бўлган тикувчилик, қандолатчилик, компьютер дастурлаш ва маркетинг, сартарошлик каби касбларга ёшларда кўп қизиқиш бўляпти. Келгусида янги касблар бўйича қўшимча тўгараклар очиш, ўқувчиларни кенг жалб қилиш режалаштирилган.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятининг мактабларида ўқувчиларга 64 хил касб ўргатилмоқда