Жорий йилда Сурхондарё вилоятида 598 миллиард сўм маблағ эвазига 1 минг 15 километр йўлда реконструкция, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, йўловчилар ва ҳайдовчилар учун қулай шароит яратилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг 310 километрини тубдан таъмирлаш учун 387 миллиард, 215 километрини жорий таъмирлаш учун 120 миллиард сўм сарфланади. 705 километр ички ва хўжаликлараро еларда 211 миллиард сўмлик иш бажарилиб, 170 дан ортиқ маҳалланинг йўл инфратузилмаси яхшиланади. Шунингдек, 636 погон-метр узунликдаги 59 та кўприкда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади.

Айни пайтда йўлсозлар М-41 Бишкек-Душанбе-Термиз автомобил йўлининг вилоятдаги Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов ва Сариосиё туманлари ҳудудидан ўтган қисмини таъмирлаб, асфальт ётқизиш ишларини амалга оширмоқда. Шунингдек, маҳаллаларнинг йўл инфратузилмасини яхшилаш учун Қумқўрғон, Қизириқ, Бандихон, Сариосиё, Музработ каби туманларда ҳам кенг, равон ички йўллар бунёд этилмоқда.

Ангор туманидаги “Ангор Барака Савдо” комплексида “Назокат миллий маҳсулотлари” ишлаб чиқариш корхонаси 10 миллиард сўм субсидия маблағи ҳисобидан миллий ҳунармандчилик маркази ташкил этмоқда. Замонавий усулда бунёд этилган бинода ҳозир зарур дастгоҳларни ўрнатиш, жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Янги марказ фойдаланишга топширилгач, бу ерда мингдан ортиқ хотин-қиз бандлиги таъминланиб, турли нафис ҳунармандлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотиш йўлга қўйилади.

Бойсун туманидаги "Нарзи қушбеги" хусусий корхонаси Бибиширин маҳалласи ҳудудида қиймати 47 миллиард сўмлик туристик лойиҳани амалга оширмоқда. 

Мазкур лойиҳа доирасида тоғли туманда хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатадиган 50 ўринли меҳмонхона, 150 ўринли ресторан, 10 та ўтов уй барпо этилади. Барча қулайликларга эга спорт клуб, миллий саҳна, фаввора, бассейн, автотураргоҳ қурилади. Тадбиркор бунёд этадиган ҳунармандлар марказида ҳар йили 100 дан ортиқ ёш “уста-шогирд” анъанаси асосида миллий ҳунармандлик сир-асрорларини чуқур ўрганади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилояти хабарлари–қисқа сатрларда