
“Анадолу” хабар беришича, Индонезиянинг Малуку провинциясида жума куни 6.1 магнитудали зилзила кузатилди.
AҚШ Геологик хизмати (USGS) маълумотига кўра, маркази Кей оролидаги Туал шаҳридан 130 км жануби-ғарбда қайд этилган зилзила нуқтаси 38 км 600 метр чуқурликда экани аниқланди.
Қурбонлар ва вайронагарчилик ҳақида маълумот йўқ.
Ушбу давлатда 2004 йил ер даҳшатли тарзда қимирлаб, 170 мингга яқин инсоннинг ҳаётига зомин бўлган эди. 2018 йил 28 сентябрь куни Сулавеси қирғоғида 7.5 магнитудали зилзила содир бўлиб, табиий офат оқибатида юзага келган цунами бир неча ҳудудни вайрон қилган. Офат туфайли 4340 киши ҳаётдан кўз юмган.
ЎзА