Сўнги пайтларда аҳолини қайта тикланувчан энергия манбалари ва энергия тежамкор технологияларга бўлган қизиқиши ортди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Сардоба туманидаги 7 та хонадонга "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 49,5 миллион сўмлик қуёш панеллари ўрнатилди.

– Бу борадаги ишлар яна давом этади, – дейди “Маҳалла” хайрия фондининг вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Тўхтасинов. – Энг аввало "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва Ёшлар дафтари" рўйхатида турган, чекка ва олис ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли рўйхати шакллантирилди. Мазкур рўйхат асосида Халқ депутатлари туман Кенгаши билан келишган ҳолда хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Муҳими, мазкур хонадонлар энди қарздорлик сабаб тармоқдан узилмайди. Электр энергиясига сарфланадиган пул маблағи ҳам тежалади.  

Ш. Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилалар хонадонига қуёш панеллари ўрнатилди