Андижон вилояти адлия бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Бўстон тумани адлия бўлимига фуқаро Мавлудахон Абдуллаева мурожаат қилиб, туман тиббиёт бирлашмасига, ўз иш жойига қайтарилмаётганлиги, ушбу масалада қонуний ёрдам берилишини сўраган.  

Мурожаатда, туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимининг навбатчи ҳамшираси М. Абдуллаева туғруқ таътилига қадар бир ставка штат бирлигида туғуруқхона бўлимида навбатчи ҳамшира вазифасида ишлаган. Туғруқ таътили тугаб, у ишга қайтмоқчи бўлганидан бирлашма маъмурияти уни ўз иш жойига қайтармаган.  

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан туғруқ таътилига чиқарилган. Амалдаги қонунчиликка кўра, туғруқ таътилидан қайтган фуқаро ўз ишига ёки ишлаган лавозим даражасидаги ҳамда ойлик иш ҳақи кам бўлмаган бошқа ишга қабул қилиниши белгиланган.  

Ўрганишлардан сўнг адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасига тегишли тақдимнома киритилиб, фуқаро М. Абдуллаева ўз ишига қайтарилди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходими ўз ишига қайтарилди