Туркияда содир бўлган зилзила дунё аҳлини ларзага келтирди. Бу табиий офат туфайли қанчадан-қанча инсонлар жабр кўрди, кўплари эса қурбон бўлди.

Минг афсуски, инсоният табиий офатлар олдида ожиз. Ҳар бир нохуш ҳолат ёки табиий офатнинг нафақат ўша давлатга, балки қўшни мамлакатларга ҳам салбий таъсири бўлади. Бу, албатта, иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилади ва таҳлил этилади. Бундай салбий таъсирлар масофа танламайди, балки ўзаро сиёсий-иқтисодий алоқаларда намоён бўлади.  

Ўз навбатида, Туркиядаги табиий офат Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?  

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Иқболжон Қосимов билан суҳбат шу ҳақда бўлди.  

– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир давлатнинг иқтисодий жараёнлари бир-бири билан боғлиқ бўлади, – деди И.Қосимов. – Чунки давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва келишувлар асосида савдо алоқалари йўлга қўйилган. Бу эса қайсидир давлатнинг иқтисодий бўшлиқларини иккинчисидаги мавжуд имкониятлар билан тўлдирилади.  

Туркиядаги зилзилага келсак, у ердаги ҳолатни халқимиз ҳам катта қайғу билан қабул қилди. Туркиядаги офатнинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини олиб борган таҳлилимиз асосида изоҳламоқчиман.  

Яқинда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Туркияда содир бўлган зилзила Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини баҳолади. Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасидаги табиий офатларни мониторинг қилиш ва фавқулодда чоралар кўриш бўйича ҳамкорлик имкониятларини таҳлил қилди.  

Туркиядаги зилзила оқибатларининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ташқи савдо, инвестициялар, меҳнат миграцияси ва ялпи ички маҳсулот каби йўналишларда ўрганилди.  

2022 йилда Ўзбекистоннинг Туркияга экспорти ($1,5 млрд.) асосан мис, пахта, рух ва пластмасса каби хомашёдан, импорти ($1,7 млрд)  эса машина ва асбоб-ускуналар, пластмасса, кимёвий моддалар, пигментлар ва фармацевтика маҳсулотларидан иборат бўлган.  

Таҳлил натижаларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги савдода қуйидаги ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли бор. Хусусан, зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция лойиҳалари Ўзбекистондан мис, рух, пластмасса, алюминий, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари импортига талабни янада оширади. Тўқимачилик саноати марказларидан бири бўлган Қаҳрамонмараш зилзиладан катта талафот кўрганлиги сабабли, мавжуд вазият Туркиянинг ип-калава экспортига (2022 й. $523,3 млн) салбий таъсир кўрсатиши мумкин.  

Шунингдек, Туркиядан импорт қилинадиган ранг берувчи пигментлар ва газламалар етишмаслиги сабабли мавжуд вазият Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эмас.  

Туркиядаги зилзила фонида давлат харажатлари ва инфляциянинг кескин ошиши меҳнат муҳожирлари даромадига таъсир қилиши ва бу мамлакатдан пул ўтказмалари оқимини камайтириши мумкин.  

–Айтингчи, Туркия ялпи ички маҳсулоти ўсишининг қисқариши Ўзбекистонда ЯИМ ўсишининг пасайишига олиб келадими?  

–Одатда, ҳар бир вазиятда бошқа чоралар кўрилади ва имконият изланади. Экспертлар томонидан Туркияда содир бўлган зилзиланинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини баҳолаш “The Thomson Reuters Trust Principles” томонидан таклиф қилинган сценарийларга асосланилган.  

Туркия ялпи ички маҳсулоти ўсишининг қисқариши Ўзбекистонда ЯИМ ўсишининг 0,03 фоиз пунктидан 0,1 фоиз пунктигача пасайишига олиб келиши мумкин.  

Таъкидлаш керакки, 2011 йилда Японияда юз берган зилзила табиий офатлар даврида "одамлар офатга қарши" концепцияси биринчи ўринга чиқишига ёрқин мисол бўлди. Бунда талафотнинг оғир оқибатларини бартараф этиш учун одамлар бирлашишга интилади. Масалан, Японияга 23 та мамлакатдан қутқарув гуруҳлари юборилган. 163 та мамлакат ва 43 та халқаро ташкилотдан ёрдам таклифи олинган. 17,5 миллиард йенадан ортиқ хайрия кўмаги йўналтирилган.  

– Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари табиий ҳодисаларни (зилзилалар) мониторинг ва таҳлил қилиш, шунингдек, уларга ўз вақтида жавоб бериш учун муҳим илмий ва амалий салоҳиятга эгами?  

– Албатта. Бугунги кунда сейсмик фаолликни ўрганиш ва олдини олиш бўйича миллий институтлар фаол ривожлантирилмоқда. Зилзилаларнинг оқибатларига қарши курашиш ва бартараф этиш бўйича икки томонлама (6 та битим) ва кўп томонлама (9 та битим) форматда ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.  

Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари  ҳудудида Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Осиё маркази ва Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш маркази фаолият юритади.  

–Илмий муассаса олимлари томонидан олиб борилган таҳлил натижалари асосида қандай тавсияларни таклиф этасиз?  

–Тадқиқот натижасида ТДТ давлатлари томонидан Туркияга ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар тайёрладик. Бунда биринчи даражадаги тадбирлар  одамларни қутқариш ва уларга зарур бирламчи ёрдам кўрсатиш лозим. ТДТ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кейинги чора-тадбирлари шуки, зилзила оқибатида вайрон бўлган ҳудуд объектлари ва иқтисодиётини тиклаш ўта муҳимдир. Шунингдек, табиий офатларга жавоб бериш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича мунтазам ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.  

Айнан бу каби тавсиялар асосида Туркиядаги вазият енгиллашади ва одамлар аввалги ҳаётга қайта бошлайди. Бу эса иқтисодий соҳаларининг аста-секин тикланишига олиб келади. Бу жараённинг қанчалик тез ўнгланиши Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам муҳим ҳисобланади.  

ЎзА мухбири  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА  

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиядаги табиий офат Ўзбекистонда ЯИМ ўсишининг пасайишига олиб келадими? – Иқтисодчи жавоб берди