Фуқаролардан келган кадастрга оид саволларга Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов жавоб берди.

– Мен яшаб турган уй бобомнинг номида. Бобом вафот этганлар. Уйни қандай қилиб ўз номимга расмийлаштирсам бўлади?  

– Агарда уй-жой вафот этган фуқаронинг номида бўлса, уларнинг номида кадастр ҳужжати тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши керак. Юқоридаги ҳужжатлар мавжуд бўлса, барча меросхўрлар билан биргаликда нотариал идорага борилади. Нотарил тартибда барча меросхўрлар уйни кимнинг номига ўтказилишига розилик беришса, нотариус мерос иши очилади ва меросхўрлар розилик берган шахснинг номига мерос гувоҳномаси расмийлаштирилади.  

Шундан сўнг, нотариус мерос гувохномасини ахборот тизими орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр юборади ёки фуқаронинг ўзи давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ва кадастр паспортини шакллантириб, давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб уй-жой шу фуқаронинг номида бўлади.  

Ушбу тартиб Вазилар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 1060-сон, 2020 йилдаги 535-сон ҳамда 2021 йилдаги 389-сонли қарорларида белгилаб қўйилган.  

– Мен “E-auksion”дан Деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун 1 гектар ер ютиб олдим. 30 йил муддатга беришди. Маълум вақтдан кейин шу ернинг 6 сотих қисмига қурилиш қилсам бўладими?  

– Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган ерларга уй-жой ва бино-иншоотлар қуриш қатъиян тақиқланади. Бундай ҳаракатлар Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинишига сабаб бўлади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун ажратилган ерга қурилиш қилса бўладими?