Афғон урушида ҳалок бўлган ўғлонларни ёдда сақлаш инсоний бурчимиздир. Гарчи қўшинлар олиб чиқилганига 34 йил тўлган бўлса-да, жигарбандидан айрилган оналарнинг кўз ёшлари ҳануз қуриб битганича йўқ. Маълумотларга кўра Ўзбекистондан афғон урушида 64 минг 500 нафар аскар иштирок этиб, улардан 1 минг 522 нафари ҳалок бўлган. Уларнинг аксари 18-19 ёшли йигитлар эди...

Куни кеча Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташе билан ҳамкорликда Афғонистонда халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатлар тугатилганлигининг 34-йиллиги муносабати билан Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларида хотира тадбирлари ўтказилди.

Дастлаб кун аввалида Чирчиқ шаҳридаги “Ватан ҳимоясида ҳалок бўлган жангчилар” мемориал майдонида Фахрий қоровул ва жангчи фахрийлар тантанали марш  остида монумент ёнида саф тортишди.

Давлат мадҳияси янграб, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган жангчилар ёд этилиб, монумент пойига гулчамбар қўйишди.

Тадбирда йиғилганлар афғон урушида собиқ иттифоқ мамлакатларидан минглаб кишилар иштирок этгани, шунингдек, бу урушдан кўплаб оилалар азият чеккани ва мард йигитларнинг жанглардаги жасоратларини эсладилар.

Ёшлар томонидан ҳарбий ватанпарварлик мавзусида шеърлар ўқилиб, пойтахт ва вилоятлардан келган бир гуруҳ жангчи фахрийлар Ўзбекистон “VETERAN” жангчи- фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси томонидан кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cmWFgKBhJpo" title="Тинчлик йўлидаги жасорат ҳеч қачон унутилмайди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Хотира тадбирининг иккинчи қисми Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи”да давом этди.

Урушда қаҳрамонларча ҳалок бўлган йигитларимизни хотирлаш мақсадида жангчи фахрийлар томонидан “Матонат мадҳияси” монументи пойига гулчамбар қўйилди.

Сўнг боғнинг Шон-шараф музейи тадбирлар залида таклиф этилган фахрий меҳмонларнинг маърузаси тингланди.  

-Мен дунёда уруш бўлишини сира хоҳламайман, -дейди афғон уруши фахрий жангчиларидан бири Акромжон Усмонов. –Аммо бир гапни айтадиган бўлсам, Афғонистонда биздан кейин мактаблар, касалхоналар, йўллар, саноат корхоналари қолди. Албатта, кейинчалик уларнинг кўплари йўқ бўлиб кетди, омон қолганларидан эса афғонлар ҳанузгача фойдаланмоқда. Шуни таъкидлашни истардимки, аксар совет аскарлари, айниқса, ўрта осиёликлар афғонлар қалбида илиқ таассурот қолдиришган эди.

Шуни қайд этиш лозимки, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан Афғонистон ва бошқа чегара ҳудудлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган уруш ногиронлари ва ҳалок бўлган жангчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида кўпгина имтиёзлар берилмоқда. Ана шундай имтиёзлардан бирига афғон уруши фахрий жангчиси Акромжон Усмонов ҳам муносиб деб топилиб, тадбирда унга Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан уй совға қилинди.

Йиғилиш ватанни мадҳ этувчи ва ватанпарварликка чорловчи концерт дастури билан давом этди.

Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлик йўлидаги жасорат ҳеч қачон унутилмайди (+видео)