Қашқадарё вилоятининг Косон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Туман газ идорасининг қинғирликлари сабаб истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлигига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь ойида табиий газ таъминоти соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларига оид 17 та мурожаат бўйича судга даъво аризалари киритилди. Даъво талаблари қаноатлантирилиб, газ идораси зиммасига жами 125 миллион сўмдан ортиқ ноқонуний қарздорликларни истеъмолчиларнинг ҳисобидан чиқариш ва бекор қилиш мажбурияти юклатилди.  

Жумладан, фуқаро Ҳ.Авезов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, «Косонтумангаз» бўлими томонидан фойдаланилган газ сарфидан ортиқча 4 миллион 798 минг сўм ноқонуний қарздорлик ҳисобланаётганлиги маълум қилинган.  

Мазкур мурожаат ўрганилганида, истеъмолчи Ҳ. Авезов томонидан табиий газ тўловлари ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича амалга оширилиб келингани, бироқ шунга қарамай газ таъминоти бўлими унга нисбатан ортиқча қарздорлик ҳисоблаган.  

Мурожаат бўйича судга даъво аризаси киритилиб, асоссиз қарздорликни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.  

Шунингдек, фуқаро Ш.Назарованинг мурожаати ўрганилганида, унга нисбатан туман газ идораси томонидан 2 миллион 634 минг сўм ноқонуний қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди. Мазкур қарздорлик истеъмолчи хонадонига ўрнатилган ҳисоблагич кўрсатгичларини ошириб кўрсатиш оқибатида келиб чиққан.  

Ҳолат бўйича судга киритилган даъво аризаси қаноатлантирилган ва истеъмолчига ҳисобланган асоссиз қарздорлик бекор қилинган.  

Бундан ташқари, туман газ таъминоти бўлими томонидан фуқаро Т.Равшановга нисбатан 3 миллион 362 минг сўм, Ш. Шамсиевга нисбатан 4 миллион сўм, Р.Обрўевга нисбатан 1 миллион 656 минг сўм, Ашур Хидировга нисбатан 2 миллион 663 минг сўмлик ноқонуний ҳисобланган қарздорликлар суд томонидан бекор қилинди.  

Албатта, юқоридаги ҳолатлар газ таъминоти соҳаси ходимларининг ўз вазифасига эътиборсизлиги ёки истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ошкорона оёқости қилиш ҳолатлари тизим бўйича ҳамон давом этиб келаётганининг ҳосиласидир.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазифага эътиборсизлик ёхуд истеъмолчилар ҳуқуқини оёқости қилиш ҳолатлари кузатилмоқда