Элчининг эътирофи

Ҳар йили 14 февраль куни инсоният тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири, буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби, моҳир саркарда сифатида бутун жаҳонга маълум ва машҳур Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғилган куни кенг нишонланади. Шоҳ ва шоир бобомизнинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз, халқимизнинг адабий-эстетик тафаккури шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Ҳиндистонлик мутахассислар Бобурнинг ҳукмронлик даврини турлича талқин қилса-да, барибир, у асос солган сулола ушбу мамлакат тараққиётига улкан ҳисса қўшганини эътироф этишади. Зеро, бобомиз Агра ва Деҳлида кўплаб йирик боғлар барпо этгани, ариқлар қаздиргани, масжид, мактаблар бунёд этган.

Бобур ва Бобурийларга тааллуқли моддий бойликлар, асарлар нусхалари ва қўлёзмалари дунё бўйлаб кенг тарқалган. Ҳиндистонда ҳам бу ҳақдаги тарихий манбалар бисёр. 1528 йили нашр этилган “Девони Бобур” қўлёзмаси ва 1640 йилда чизилган “Шаҳзода Доро Шукуҳнинг тўйи маросими” миниатюраси нусхаси шулар жумласидан. Ушбу ноёб асарлар нусхалари мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида юртимизга олиб келинган.

Дарҳақиқат, ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги маънавий-маърифий яқинлик буюк аждодлар қурдирган иморатларда ҳам яққол акс этган.

Хусусан, Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси, “Қизил қалъа”, “Кўҳна қалъа”, Аградаги “Тож Маҳал” ва Акбаршоҳ мақбараси каби мажмуалар Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг умумий тарихидан, маданий анъаналаридан сўзлайди.

Дарҳақиқат, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари қолдирган бебаҳо илмий, маънавий-маданий мерос ҳар биримизнинг қалбимизда буюк бобокалонларимиз билан фахрланиш туйғусини жўш урдиради, юртни, Ватанни янада кучлироқ севишга ундайди.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат Бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги олдидан ЎзА мухбирига интервью бераркан, буюк саркардани шундай хотирлади:

– Саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан оламга донғи кетган буюк давлат арбоби шахсига тўхталмоқчиман. У Ҳиндистонни забт этгандан сўнг мамлакатда йирик империяга асос солган, кейинчалик салтанатини кенгайтирган. Айниқса, мамлакат шимолида улкан ўзгаришлар қилган.

XVI асрга бориб тақаладиган бу тарихий ривожланиш жараёни мамлакатни бутунлай ўзгартириб юборган. Бобурийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида нафақат тарихий маънода, балки сиёсий барқарорликда ҳам улкан ишлар олиб борилган. Масалан, Акбаршоҳ тил, маданият, фалсафа ва динга алоҳида урғу қаратган. Барча соҳаларга ривожига аҳамият берилган, давлат бошқаруви ва бошқа йўналишларда эзгу ишларни Бобурийлар сулоласи изчил давом эттирган.

Бобур Мирзо тарихий шахс, моҳир саркарда. Буни Ҳиндистон мисолида кўплаб фактлар билан келтириш мумкин. Бобокалонимиз Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ришта мустаҳкамланиши, икки томонлама алоқа янада ривожланишида мустаҳкам кўприк вазифасини бажаряпти.

Ўтган йил Бобур жамғармаси томонидан ташкил этилган анжуманда қатнашиш имконига эга бўлдим. Ўшанда дастлаб Бобурнома асарида келтирилган боққа кирдик, Бобур ҳайкалини кўрдик. Бобур музейидаги қабр, сақланиб қолган тарихий обидалар, шоир яшаб, ижод қилган давр, турли кечинмалар акс этган Бобурнома асарида ёзиб қолдирилган номаларга кўзимиз тушди. Ўша қўлёзмаларда аллома кечинмалари, оиласи, Ватан соғинчи ҳақида мисралар бисёр.

Бобурномадан бизга улкан адабий, тарихий мерос қолган. “Бобурнома” дунёга машҳур асар сифатида мутолаа қилинади. Сўзим сўнгида шуни хулоса қилмоқчиман: Бобурни Ҳиндистон жамияти, маданияти, цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган давлат арбоби, ёзувчи сифатида бир умр хотирлаймиз. У икки давлат бирлашишида узоқ тарихдан ҳозирги кунга қадар кўприк вазифасини бажариб келаётган буюк қалб эгасидир.

Шу тарихий ришта абадий давом этиши, замонавий дунёда ҳамкорлигимиз янада ривожланишига биз ҳам ҳисса қўшишга ҳаракат қилишимиз лозим.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/qufunmmjFvg" title="Маниш Прабҳат: Бобур – буюк қалб эгаси" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Нишонбой Абдувоитов (видео) тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маниш Прабҳат: Бобур – буюк қалб эгаси