Маълумки, кейинги пайтда пойтахтимизда тирбандлик муаммоси вужудга келмоқда. Бу, айниқса, йўлларда, транспортлардан фойдаланишда жуда сезиляпти.  Дейлик, авваллари метрода тирбандлик кузатилмас эди. Ҳозир эса куннинг қайси вақти бўлмасин, метрода ҳам, автобусларда ҳам тирбандликка дуч келяпмиз.

Шу ўринда, ўз-ўзидан савол туғилади: олий таълим муассасаларининг жойлашуви пойтахтдаги тирбандликка қандай таъсир қилади?

Ушбу савол билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти гуруҳ раҳбари Сухроб Маҳмудовга юзландик.

–Албатта, шаҳар марказларида аҳолининг аксарияти ишга қатнашиши, талабалар ва сайёҳларнинг кўплиги транспортларда тирбандликни юзага келтиради, –деди С.Маҳмудов. – Тўғри, кейинги пайтда Тошкентда бу ҳолат яхшигина сезиляпти. Тирбандликнинг яхши ёки ёмони ҳақида эмас, аксинча, унинг ечимини излаш биз учун муҳим ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, илмий муассасамиз экспертлари томонидан олий таълим муассасаларининг жойлашуви шаҳарларнинг ҳолатига, жумладан, тирбандлик муаммосига қандай таъсир қилишини ўргандик. Таъкидлаш керакки, таълим муассасалари ривожланишнинг асоси ва уларни оқилона жойлаштириш шаҳарсозликнинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. 

Жумладан, бу масалада халқаро тажрибада муаммолар бўлган ва уларни ечишга ҳаракат қилинган. 2012 йилда Москвада йўллардаги юкламани камайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилган. Унга кўра, 2020 йилгача пойтахтдаги мавжуд бешта йирик университет учун Москва ҳалқа йўли ташқарисида ўқув биноларини қуриш режалаштирилган ва бир нечта нуфузли олий таълим муассасасини оптималлаштиришга қарор қилинган.

Дунё миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, QS World University Ranking рейтингидаги 25 та энг нуфузли олий таълим муассасасининг 9 таси пойтахт шаҳарларида ва қолган 16 таси пойтахт шаҳарлардан ташқарида жойлашган.

Таъкидлаганимиздек, олий таълим муассасаларини оқилона жойлаштириш шаҳарсозлик учун жуда муҳим талаблардан биридир.

– Экспертлар томонидан олиб борилган тадқиқотда Тошкент шаҳри йўлларининг тирбандлик  даражасига қандай  баҳо берилди?

–Бунда биз Тошкент шаҳри йўлларидаги ўртача тезлик, тирбандлик мавжуд йўлларнинг узунлиги ва ижтимоий сўров натижалари бўйича баҳоладик.  Тирбанд йўлларнинг узунлиги QGIS дастури воситасида Quick Map Services маълумотлари асосида аниқланди.

Тирбандлик харитаси бўйича автомобиль йўлида соатига 10 километрдан кам тезликда ҳаракатланса, “тўқ қизил”, соатига 10-25 километр оралиқдаги тезликда ҳаракатланса, “қизил”, соатига 25-45 километр оралиқдаги тезликда ҳаракатланса, “сариқ” ва соатига 45 километрдан юқори тезликда ҳаракатланса, “яшил” рангда ифодаланади. Шуни инобатга олиб, фақат қизил ва тўқ қизил рангли йўллар таҳлил қилинди.

Баҳолаш натижалари шуни кўрсатадики, бугунги кунда Тошкент шаҳрида тирбандлик юқори бўлган йўлларнинг жами узунлиги 120 километрдан ортиқ. Бу Тошкент шаҳридан Гулистон шаҳригача бўлган масофа (119 км) дан ҳам кўпдир. Шунингдек, республика олий таълим муассасаларининг 43 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, жами талабаларнинг 34 фоизи, яъни 354 минг нафар талаба пойтахтда таҳсил олади. 

Рақамлар асосида хулоса қиладиган бўлсак, келгусида олий таълим муассасалар жойлашувини мувофиқлаштириш масаласи янада дорзарб бўлиб қолаверади. Қолаверса, аҳоли сонининг ошиши ҳам бунда катта роль ўйнайди.

–Одатда, ёшлар Тошкентда таҳсил олишни ва аксарият ҳолларда  шу ердан иш топишни мақсад қилишади. Таҳлилда сўровномага таянилди, дедингиз. Айтингчи, бу сўровномада талабаларнинг иштироки қандай бўлди?

– Сўровнома иштирокчиларининг 47 фоизи айнан ўқишга қатновчилар туфайли фаолликнинг ортишини тирбандликни келтириб чиқарувчи учта асосий сабабдан бири сифатида қайд этди. Сўровда иштирок этган талабаларнинг 78 фоизи тирбандликни асосий муаммолардан бири, деб баҳолаган. 

Сўровда қатнашган талабаларнинг 9,3 фоизи бўш вақтларида кира қилишини билдирган. Уларнинг 91 фоизини Тошкентга бошқа ҳудуддан келиб таҳсил олаётган талабалар ташкил этган. Бу уларнинг кундалик эҳтиёжини қондириш учун қўшимча ишлашига тўғри келаётганини билдиради. Бу эса, ўз навбатида, таълим сифатига салбий таъсир кўрсатади. 

Талабалар учун ўқиш даври бошланганда ўта тирбанд (тирбандлик харитасида тўқ қизил рангли) йўллар узунлигининг қўшимча 2,8 километрга ортгани кузатилиб, Difference in differences (фарқлардаги фарқ) услубиёти бўйича таҳлиллар ўқиш давридаги фаолликнинг тирбандликка соф таъсири 2 километрни ташкил этишини кўрсатди. Ҳисоб-китобларимизга кўра, ўқиш даврида тирбандликнинг ортиши сабабли бир йилда атмосферага қўшимча 507 тонна CО2 ажралиб чиқади. Бу ҳолат қўшимча 19 минг 31 туп дарахт экиш ёки 53 гектар яшил ҳудуд барпо этишни талаб қилади.

Тўғри, талабаларнинг аксарият қисми жамоат транспортидан фойдаланади. Куннинг тирбанд пайтларида эса автобус ёки метро вагонлари йўловчилар билан тўлган бўлиб, бўш жой топишнинг ўзи амри маҳол. Бу эса, табиийки, аҳолини автомобил транспортидан фойдаланишга мажбур қилиб, йўллардаги автомобиллар сонининг кескин кўпайишига сабаб бўлади.

–Таҳлил асосида қандай тавсиялар қилиш мумкин?

–Таъкидлаш жоизки, ОТМларнинг пойтахтда марказлашуви туфайли бошқа ҳудудлардан кўплаб ёшлар Тошкент шаҳрига келиб таълим олмоқда. Тошкент шаҳрида нархларнинг бошқа ҳудудлардагига нисбатан юқорилиги, талабалар турар-жойларининг етишмаслиги ва ижара нархининг баландлиги таълим харажатлари бир неча баробар ортиб кетишига олиб келмоқда. 

Ечимлар ва тавсияларга келадиган бўлсак, иқтисодиётнинг маълум тармоғи учун мутахассислар тайёрловчи таълим муассасаларини шу тармоққа ихтисослашган ҳудудларга жойлаштириш фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаб, таълим сифатини оширишга ёрдам беради. 

Шу билан бирга, олий таълим муассасалари атрофида хизмат кўрсатиш объектларининг кўпайиши ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига мультипликатив таъсир қилиб, ҳудудлараро табақалашув даражаси қисқаради. Бу ишларни тизими ташкил этиб бориш таълим сифатига, амалиётга ва пойтахтимизда йўловчилар учун юзага келаётган тирбандликни бартараф этишда муҳим чора бўлади, деб хулоса қилиш мумкин.

ЎзА мухбири 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқиш даврида фаолликнинг ортиши Тошкент йўлларидаги тирбандликка қандай таъсир қилмоқда? – Эксперт жавоб берди