Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 14-18 февраль кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14-16 февраль кунлари шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Кутилаётган кучли ёғингарчилик туфайли 14-18 февраль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида:
Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;
Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи, дам олувчи фуқаролар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
ЎзА