Мамлакатимиз истиқлолга эришганидан сўнг халқимизнинг улуғ даҳолари, мутафаккирлари ҳаёти ва ижоди, бой илмий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш, уларнинг номи ва хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, шох ва шоир, буюк саркарда ва давлат арбоби, бир сўз билан айтганда, жаҳон тамаддунига салмоқли ҳисса қўшган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар сулоласининг бадиий, илмий меросини ўрганиш, улар томонидан олиб борилган бунёдкорлик, яратувчанлик ишларини кенг тарғиб этиш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга кенг йўл очиб берди. 

Президентимиз қарорида белгиланаётган вазифаларнинг аниқ ва шу пайтгача эътибор қаратилмаган жабҳаларга йўналтирилганлиги билан андижонликларни, бутун Ўзбекистон, умуман, улуғ бобомизнинг серқирра ижоди ва жўшқин ҳаёти билан танишиши барчани тўлқинлантирди десам, асло муболаға бўлмайди. Зеро, бу жафокаш шоҳнинг инсоният тамаддунига қўшган бениҳоят улкан ҳиссасини унутиб бўлмайди. Унинг хизматлари жаҳон халқлари, айниқса, ўзбекистонлик ва ҳиндистонликлар томонидан чексиз қадрланади. 

Қарорда жонажон Ватанимиз миллий ривожланишнинг янги босқичига – Учинчи Ренессанс даврига қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз бераётган бугунги кунда Бобур Мирзонинг бебаҳо меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш янада муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилади. Унда мамлакатимиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ обида ва қадамжоларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, Бобурнинг ҳаёти, илмий-ижодий мероси ҳамда у яшаган даврга оид ноёб қўлёзма асарларни аниқлаш, уларни тадқиқ қилиш, ибратли ҳаёти ва бой меросини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, талабалар ҳамда тадқиқотчилар ўртасида Бобур Мирзо ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий-публицистик ҳамда бадиий асарлар танловини ўтказиш, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш, умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Бобур асарларининг билимдонлари” танлови ва “Бобурни англаш” мавзусида иншолар танловини ўтказиш сингари қатор вазифалар белгиланган. 

Қарорни ўқир эканман, 1992 йили “Бобур изидан” илмий экспедицияси давомида ёзувчи Хайриддин Султон билан биргаликда Покистоннинг Лоҳур шаҳрида чиқадиган “Аҳбори жанг”, “Янгиликлар” газеталари таҳририяти директори жаноб Аршоде Ислом билан ўтган суҳбатимиз ёдимга тушди. 

Бизга тушунтиришларича, Покистондаги барча музей, кутубхоналар, илмий муассасаларда Бобурнинг миллати мўғул деган қараш устун экан. Табийки, ҳолат бизни ниҳоятда ранжитди. Суҳбатдошимизга Амир Темур, Бобур, уларнинг авлодлари ҳам ўзбек эканликларини исботлашга киришдик. Қатор фактлар, боболаримиз ижодидан мисоллар келтирдик. Қизиқиб қолган бош муҳаррир дарров мухбир чақириб, суратга туширди. Суҳбатни ёзиб олди. 

Эртасига меҳмонхонага келтирилган “Аҳбори жанг”, “Янгиликлар” газеталарида ўша фактлар асосида “Шойиншоҳ Бобурни мўғул демак ғалат” сарлавҳали мақолани чоп этилганидан бошимиз осмонга етганди. “Аҳбори жанг” урду тилида 1 миллион 200 минг нусхада чоп этиларкан. Шунда буюк бобомиз ҳақидаги ҳақиқатни миллионлаб инсонга етказа олганимиздан бахтиёр бўлганмиз.

Умуман, Бобур шоир, олим, давлат арбоби, буюк саркарда, моҳир сиёсатчи сифатида ўзини ва киндик қони тўкилган Андижонни бутун жаҳонга танитди. Айниқса, дунёнинг энг йирик давлатларидан бири Ҳиндистон ривожида унинг ва бобурийлар сулоласининг роли ниҳоятда катта бўлди. Шу боис ҳам, нафақат Осиё, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида Бобур ҳаёти ва илмий-ижодий меросини ўрганишга қизиқиш жуда юқори. Буни биз “Бобур изидан” илмий экспедицияси томонидан олиб борилган изланишлар, тадқиқотлар натижасида ўнлаб хорижий давлатлардан Бобур ва борбурийлар ҳаёти, фаолияти, ижоди билан боғлиқ юртимиз олиб келинган маълумотлар, ҳужжатлар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. 

Юртимизда қатор зиёлилар, ёзувчилар, олимлар томонидан улуғ бобомизнинг ҳаёти, фаолияти ва ижодий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш борасидаги ишлар, изланишлар сира тўхтагани йўқ. Хусусан, Андижон давлат университети олимлари томонидан ҳам Заҳриддин Муҳаммад Бобур тўғрисидаги ҳақиқатларни, аввало, халқимизга, бутун дунёга ёйиш, таништириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Ҳиндистон, АҚШ, Англия, Германия, Франция, Покистон, Туркия, Австралияда буюк Бобурнинг мероси юзасидан олиб борган тадқиқотларимиз жараёнида ўша юртлардаги кўплаб бобуршунос мутахассислар билан учрашганмиз. Мазкур суҳбатлар, изланишлар натижасида “Бобурни излаб”, “Буюк Бобурийлар салтанати” номли китоб ва кўплаб илмий-оммабоп мақолалар эълон қилинди. Андижон давлат университети тарих факультетида “Буюк бобурийлар салтанати тарихи” мавзусида махсус курс ташкил этилди ва шу мавзуда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда. 

Бобурийлар мероси мавзуси билан яқиндан таниш тарихчи сифатида Президентимизнинг мазкур қарори мазмун-моҳияти замирида Янги Ўзбекистон шароитида халқимизнинг буюк ўтмиш меросини қайта таҳлил қилиш ва у билан бутун халқни, айниқса, ёш авлодни тарбиялашдек улуғвор мақсад ва вазифалар ётганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Таъкидлаш жоизки, бу борадаги ишлар натижасида Бобур шахси ва унинг илмий-ижодий мероси янада кенгроқ ўрганилади, тадқиқ этилади. Энг муҳими, ана шу саъй-ҳаракатлар фақат эзгуликка, халқимиз маънавиятини юксалтиришга, ўзлигини янада чуқурроқ англашга хизмат қилади. 

Рустамбек ШАМСУТДИНОВ, 

Бобур номидаги Андижон давлат университети профессори, университет тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур шахси ва унинг илмий-ижодий мероси янада кенг ўрганилади