Мамлакат ривожига изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар асос бўлади. Бунда инсон қадри, фаровон турмуш, аҳоли тинчлиги ва саломатлиги, қонун устуворлиги муҳим омил саналади. Албатта, бу ҳаётий мезонларга сифатли таълим ва юксак тарбияга эга авлодни камолга етказиш орқали ҳам эришилади.

Айни вақтда мактабларда йиллар давомида йиғилиб қолган талай муаммоларни ҳал этиш, таълим сифатини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш мақсадида муҳим чоралар ҳаётга жорий этилиб, мактаблар инфратузилмасини янада яхшилаш учун давлат бюджетининг катта қисми мазкур мақсадларга йўналтирилмоқда.

Жорий йилнинг 20 январь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилган эди. Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола УМАРОВА ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди:  

 – Cоҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш, айниқса раҳбарларнинг масъулияти ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича олдимизда қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг мақоми ва жамиятдаги ўрнини ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти бугунги куннинг муҳим талабига айланиб бормоқда.  

Президентимиз бошчилигида мактаб таълимини ислоҳ қилиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этган ҳолда сифат кўрсаткичларини ошириш, фарзандларимизни билимли ва баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида халқчил қадамлар қўйилмоқда. Бу таълим фидойилари, кенг жамоатчилик вакилларини бирдек қувонтирмоқда.  

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил декабрь ойида Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида таълим жараёнлари ва ўқувчиларнинг замонавий талаблар асосида таълим-тарбия олиш шартлари хусусида фикр юритар экан, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ушбу мезонни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлигини таъкидлаб ўтган эди.  

Бугунги кунда таълим муассасалари ўқитувчиларини ўз вазифасига алоқадор бўлмаган турли ишларга жалб этиш, уларнинг зиммасига ортиқча вазифалар юкланаётгани хусусида кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган эътирозлар асосли. Шуни инобатга олган ҳолда, айни вақтда соҳа раҳбарлари, ҳудудий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг ортиқча вазифаларга жалб қилинишининг олдини олиш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари 2022 йил 29 декабрь куни бир гуруҳ ўқитувчилар билан ўтказган учрашувида ҳам таълим сифатини ошириш ва бунда ўқитувчиларнинг ўрни ҳақида қатор муҳим фикрларни билдириб ўтган эди.

Таълим сифатини ошириш ва бунинг жамият ривожидаги ўрни хусусида фикр юритар экан, болаларни ўқишга қизиқтиришнинг муҳим омили, биринчи навбатда, яхши дарслик эканлиги, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбия эканлигига алоҳида тўхталди. Сўнгги йилларда қуриб фойдаланишга топширилаётган юзлаб мактаблардаги соғлом муҳит ва ўқувчиларнинг маънавиятини ошириш фидойи устозлар қўлида эканлигини айтиб, ўқитувчиларни янада фаол бўлишга, ўқувчиларга бор меҳри ва қалб қўри билан билим бериши зарурлигига урғу берди.

Қайд этиш лозимки, ўтган 2022 йилда тегишли давлат дастурлари асосида 787 та ва «Очиқ бюджет» платформаси орқали 873 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 120 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилди. Жорий йилда ҳам янги мактаб биноларини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича бошланган ишлар давом этади.

Бу йил белгиланган ҳудудларда 24 та янги мактаб бинолари қуриш ва 205 тасини реконструкция қилиш натижасида 76 минг ўқувчи ўрни яратилади, ўқув бинолари замонавий ўқув жиҳозлари ва қўшимча мебеллар билан таъминланади.

Халқаро молия институтлари ҳамда хусусий инвесторлар ҳамкорлигида 100 та мактаб қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилади ва давлат, маҳаллий бюджет, халқаро молия институти маблағлари доирасида қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, бунда энг аввало мактаб дарсликларини янада такомиллаштириш масаласи устувор аҳамиятга эга. Бунда аниқ ва табиий фан дарсликларини Президент мактаблари учун яратилган дарсликлар асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилади ва бунинг учун айни вақтда хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик ишлари бошлаб юборилган.  

Мактаб ўқитувчиларининг замонавий дарс кўникмаларини янада ошириш, уларга янги методикаларни ўргатиш мақсадида АҚШ, Сингапур, Буюк Британия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар хорижий мутахассислари жалб этилади. «Ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида 500 минг нафардан зиёд халқ таълими ходимлари ва 8 мингга яқин мактабгача таълим тизимидаги тарбиячиларнинг малакаси узлуксиз ошириб борилади.  

Мактаб раҳбарларининг лидерлик қобилиятини ривожлантириш, жамоани бир мақсад атрофида бирлаштира оладиган ҳақиқий лидерларни тайёрлаш йўлида 10104 нaфaр мaктaб директори учун «Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида» лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар йўлга қўйилмоқда. Мақсадимиз, ихтисослашган ҳамда Президент таълим муассасалари тажрибасини барча мактабларга жорий этишдан иборат.  

Мактаб таълимини бутунлай ислоҳ қилиш, сифатни таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўп. Шу мақсадда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш, тизимда шаффофликни янада кучайтириш мақсадида «Таълимга мурожаат» электрон платформасини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.  

Халқ таълими тизимидаги ҳар бир раҳбар ва масъулларнинг иш фаолияти эндиликда қуйи бўғинларда, мактаб ва ўқитувчилар орасида, ўқувчиларнинг дарс жараёнларида олиб борилади. Жамиятнинг муҳим асосларини ташкил этувчи маҳалла ва оила билан олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик ишларини фаол давом эттирган ҳолда, ҳар бир ўқувчининг қизиқиши, дунёқараши, келажак мақсадларини рўёбга чиқаришда жамоатчилик вакиллари билан мавжуд алоқалар янада мустаҳкамланади.  

Мақсадимиз, мактабга келаётган ҳар бир ўқувчи бу ерда янги билим эгаллаш баробарида ўқитувчи ва мураббийлардан мотивация олсин. Юртбошимиз таъкидлаганидек, камида иккита хорижий тилда сўзлашадиган, замонавий ахборот технологиялари билан бемалол тиллаша оладиган билимдон авлод бўлиб вояга етсин. Бу жараёнда ислоҳотларни амалга оширишда биз, соҳа ходимларидан янада фидойилик, журъат ва кучли ирода талаб этилади.  

Барно Мелиқулова ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли таълим: вазифалар Президент мактаблари тажрибаси асосида амалга оширилмоқда