АҚШдаги Boeing авиасозлик компанияси 2023 йилда икки мингга яқин ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда Seattle Times газетаси.
"Бу йил биз икки мингга яқин қисқартиришни амалга оширамиз, уларнинг асосий қисми молия департаменти ва кадрлар бўлимига тегишли бўлади", - дейилади Boeing газета орқали эълон қилган баёнотида.
Газетанинг маълум қилишича, қисқартиришга тушганларнинг вазифаси Tata Consulting Services аутсорсинг компаниясига топширилади.
2022 йилнинг охирида Американинг бир қатор технологик компаниялари оммавий ишдан бўшатишларни бошлади. Масалан, Microsoft корпорацияси, Coinbase, Meta криптобиржаси, Twitter, Amazon, Netflix ва бошқа бир қанча компаниялар ходимларини қисқартиришни эълон қилган эди.