Туркияда кеча рўй берган зилзилалар қурбонлари сони 2379 нафарга етди. 7840 киши вайроналар остидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Оқтой маълум қилди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 12 февраль, якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб ва хорижий давлатлар ваколатхоналарида миллий байроқлар ярмига туширилиши ҳақида фармойиш эълон қилди.  

Хабарларда айтилишича, зилзила оқибатида зарар кўрган ҳудудларда олий ўқув юртларида ўқув жараёнлари тўхтатилади.  

Шунингдек, мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларида 13 февралгача таътил берилди.  

Оқтойнинг таъкидлашича, университетлар ва мактабларда бўшаган бинолар жабрдийдалар учун бошпана сифатида қўлланилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг университетлари ва мактабларида таътил эълон қилинди