Сурхондарё вилоятининг тоғли Бойсун тумани ҳам бу йилги қиш чилласида оппоқ қорга бурканди. Осмонўпар тоғ чўққилари, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси зумрад қиш қўйнида уйқуга чўмди.

Туман марказидан олисдаги Ўрмончи, Деҳиболо, Хўжаидод сингари ўнлаб тоғ қишлоқларини қоплаган оппоқ қор шу кунларда ҳам қиш фаслининг фусункор табиати билан кишига ўзгача завқ улашмоқда. Қишлоқлар йўллари ва қуёш чўққилардан бўй кўрсатиб, илиқ тафти билан қиздиришга улгурган ерларда аста-секин эрий бошлаган қор қаҳратон совуқ чекиниб, гул-чечаклар ниш урадиган гўзал баҳор келишидан дарак бермоқда. Қишлоқлар одамлари яна ҳудудни турфа рангга безайдиган баҳорга пешвоз чиқишга ҳозирлик кўрмоқда.

[gallery-10466]

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсуннинг тоғ қишлоқларида қиш манзарали