Аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш, тизимни тубдан ислоҳ қилиш давр талаби бўлиб турибди. Соҳага берилаётган имкониятдан оқилона фойдаланиш, йўловчи ташиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири. Жорий йилнинг 31 январь куни Президентимиз ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этиб, молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

– Жамоат транспорти аҳолига қулай, тадбиркорларга жозибадор бўлиши керак, – дейди Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Акобир Ашуров. – Транспорт паркини изчил янгилаб бориш ҳам муҳим. Йиғилишда буни рағбатлантириш бўйича таклифлар билдирилди. Жумладан, энди жамоат транспорти йўналишлари бўйича очиқ тендерда автобусларнинг янгилик даражаси асосий мезон этиб белгиланади. Ташувчиларга тўланадиган маблағларни шакллантиришда ҳар йили автобусларнинг 20 фоизини янгилаб бориш харажатлари кўзда тутилади. Бундан ташқари, тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар учун қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит ажратилади. Бу албатта, аҳолининг жамоат транспортига бўлган талабини қондириш баробарида соҳага берилаётган эътибордан далолатдир.  

Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти тизимини тўғри йўлга қўйиш, хизмат сифатини яхшилаш борасида дастлабки қадамлар ташланди. Биринчи навбатда, йўловчи ташиш тизимининг жозибадорлигини ошириш мақсадида транспорт “мастер режаси” ишлаб чиқилди. Айнан мазкур режага асосан бугунги кунга қадар бўлган барча йўналишлар қайта кўриб чиқилди. Такрорланувчи йўналишларга барҳам бериш мақсадида янги йўналишлар тармоғи шакллантирилди. Бунда албатта, йўловчилар оқими ҳисобга олинди. Эндиликда олдимизда турган вазифалардан бири мазкур “мастер режа” ни амалиётга татбиқ этишдан иборат. Бу борада ҳам дастлабки қадамлар ташланди. Самарқанд шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш хамда “Симетра” хорижий компанияси томонидан ишлаб чиқилган режада келтирилган йўналишлардан 41 та янги автобус йўналишлари, жумладан 8 та магистрал ва 33 та етказиб берувчи йўналишларни ташкил этиш юзасидан вилоятда очилиши режалаштирилаётган йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича комиссия хулосаси тасдиқланди.  

Ҳаракат таркибини барча қулайликларга эга бўлган замонавий катта ва ўрта сиғимли автобуслар билан янгилаш мақсадида “Мароқанд Транс 777” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасидан 100 дона автобус олиб келиш учун шартномага мувофиқ пул маблағлари ўтказиб берилди. Бугунги кунда дастлабки 28 та автобус олиб келинди. Қолган автобуслар ҳам тез орада келтирилиб, йўналишларга чиқарилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида умумий қиймати 95 миллион долларлик “Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун 350 та электробус ҳарид қилиш ҳамда улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Мандат мактуби” имзоланди.  

Ҳаракат таркибини барча қулайликларга эга бўлган замонавий катта ва ўрта сиғимли автобуслар билан янгилаш мақсадида “Мароқанд Транс 777” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасидан 100 дона автобус олиб келиш учун шартномага мувофиқ пул маблағлари ўтказиб берилди. Бугунги кунда дастлабки 28 та автобус олиб келинди. Қолган автобуслар ҳам тез орада келтирилиб, йўналишларга чиқарилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида умумий қиймати 95 миллион долларлик “Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун 350 та электробус ҳарид қилиш ҳамда улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Мандат мактуби” имзоланди. 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Самарқанд шаҳрида янги автобуслар юради