Судьялар олий кенгаши навбатдаги тайинловларни амалга оширди
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида айрим судьяларни навбатдаги муддатга, айримларини муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Ражабов Озоджон Обидович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Михлиев Сайдулла Ҳасанович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Худойқулов Зокир Нормуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Холов Ихтиёр Измуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
ЎзА