Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор ва Учтепа туманларига пресс-тур ташкил этилди. Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров бошчилигидаги масъуллар, журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.

Дастлаб, Учтепа туманида бино фасадларига базальт плиталар босқичма-босқич ўрнатилиши бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишлар тақдимот қилинди. Тақдимотда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаслиги ва қурилиш ишларини бошлашга рухсат берилмаслиги айтилди.

Шаҳарсозлик норма ва қоидаларининг “Қурилиш иссиқлик техникаси” талабларига мувофиқ, бино деворларида иссиқлик изоляцион материалларни унинг ташқарисидан жойлаштириш лозим. Бунда самарали иссиқлик изоляцион материалларидан, масалан, базальт плиталаридан фойдаланиш талаб этилаётгани муҳокама қилинди ва унинг афзалликлари ҳақида сўз борди.

Пресс-турда ЎзА мухбири вазир билан базальт плиталарнинг афзалликлари, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган объектлар хусусида суҳбатлашди.

– Базальт қандай қурилиш материали? Нима учун айнан пойтахтимизнинг Учтепа ва Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлар фасадига ўрнатилмоқда?

 Пойтахтимизнинг Учтепа ва Чилонзор туманларида қилинаётган ишлар тажриба эмас, намуна. Ушбу массивдаги 3 та энг ёмон ҳолатдаги уйни олиб, намуна сифатида модернизация қиляпмиз. Аҳоли қисқа вақт ичида, ҳали қишдан чиқмасданоқ натижасини кўради. Базальт толали қоплама деворга ўрнатилгач, натижа 7-8 кунда сезила бошлайди. Чунки, қопламадан сўнг, деворнинг ўзи ҳам исиб олиши керак.

Базальт бу  экологик материал. Базальт – тошнинг тури бўлиб, уни 1 минг 400-2000 даражали газда эритиб,  ундан тола олинади, кейин пахта қилинади. Унинг афзаллиги иссиқ ва совуқни ўтказмаслиги, ўзига нам олиш қобилиятининг пастлиги ва муҳими моғор ҳам, бактерия ҳам ҳосил қилмаслигидир. Моғор  аслида иссиқлик ва совуқлик тўқнашган жойда, яъни, намлик юзага келиши натижасида пайдо бўлишини инобатга олиш зарур. Биз деворларни изоляция қилишимиз натижасида аввало деворнинг ўзи исийди ва натижада ичкари томонда моғор юзага келмайди.

Бу уйлар аҳолининг хусусий мулки, унга тўғридан-тўғри аралашишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун, биз намуна сифатида кўрсатяпмиз. Фақат Учтепа ва Чилонзорда эмас, водийда ҳам бўлди. Оҳангарон ва Чирчиқда ҳам бу каби намунавий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айни ҳозиргидек, қиш даврида  аҳоли натижани  яққол сезади ва самараси ҳақида албатта фикр билдиради. Ёз ойларида ҳам бу жиҳатлар  сезилади. Ҳаво совутгич қурилмаларига бўлган эҳтиёж уч бараварга камаяди. Чунки базальт қишда иссиқни, ёзда совуқни яхши сақлаш хусусиятига эга. Бино деворлари аслида ташқаридаги шовқинни ўзига ютиши натижасида хона ичида 30-40 децибел  шовқин бўлади. Базальт қоплангандан кейин бу кўрсаткич 15-20 децибелга камайди.

Бу танлаган ҳудудлар  шаҳарнинг иссиқлик тизимидаги энг охирги нуқталардир. Шу ҳудуддаги 50 та уйни ажратиб, ўртага замонавий локал қозонхона қуришни ҳам бошладик. У янги станция бўлади. Бу газдан пар ишлаб чиқариб, ундан электр олади ва қолган иссиқликни уйга йўналтиради. Оддий қозонхона ўрнатадиган бўлсак, унинг таннархи бор, биз газ ёқиб, иссиқлик оламиз ва шунга яраша унинг таннархи бўлади. Лекин когенерацияда биз олдин электрни олиб, қолган иссиқликни аҳолига берамиз. Бунда одамларнинг иссиқликка бўлган харажати 30 фоизга қисқаради. Бу иссиқлик бошқа энергия манбаларига қараганда рақобатбардош бўлади. Бу ҳозирча режа. Лойиҳачилар шу кунларда бу бўйича иш олиб бормоқда.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида қанча эски уйлар мавжуд?

– Айни вақтда Тошкент шаҳрининг ўзида қарийб 10 мингдан ортиқ эски уй бор. Энди уларда ишлаш учун ресурс масаласи долзарб бўлади. Сўнгги йилларда қурилган уйларнинг энергиясамадорлиги таъминланган. Эндиликда эски уйларга асосий эътиборни қаратамиз. Бундан 5 йил олдин базальт ишлаб чиқариш 10 минг тоннани ташкил қилган бўлса, ҳозирда республикада 20 дан ортиқ корхоналар томонидан ишлаб чиқариш ҳажми бир неча баробарга оширилди.

Биз ҳозир бу ишларни вилоятларда ҳам кенгайтиришимиз лозим. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлгани каби. Бироқ, нафақат базальт балки  унинг бошқа аналогларига ҳам кенг эътибор берилмоқда. Масалан, вакуумда қилинган ғовакли бетон қурилиш материали, кварц қумдан тайёрланган минерал вата ёки  пеноплэкс каби қурилиш материаллари ҳам бор. Аммо уни хонадонларда қўллаб бўлмайди, чунки у ёнувчан материал ҳисобланади. Буни фақат бинонинг цоколь қисмига ишлатяпмиз, чунки у ўзидан сув ўтказмайди. 

Базальт ердаги намликни ўзига тортиши мумкин, шу боис  уни ердан 1 метр баландликда ўрнатаяпмиз. Шунингдек, нам олмаслиги учун устидан яна махсус қоплама ҳам қилинмоқда. Ҳозирда ушбу қурилиш материали 150 минг тонна ишлаб чиқарилмоқда. Йил сўнгигача тайёр маҳсулот  яна 80-90 минг тоннага ортади.  Қурилиш бозорида унга бўлган эҳтиёж ортгани сари тадбиркорларимизнинг ҳам уни ишлаб чиқаришга бўлган эътибори кучайиб бормоқда.  Бу бозор қонуни.

Бу  каби қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни эксплуатациясига масъул бўлган бошқарув сервис корхоналари ўртасида рақобат бўлса, ишлар тўғри давом этади. Бугун ана шу мақсадга қатъий киришганмиз. Арзон ва сифатли хизмат кўрсатувчини  аҳолининг ўзи танламоқда, бу ишга давлат аралашаётгани йўқ. Ҳозир бу ишларни  биз намуна қилиб берсак, кейинги жараёнлар  фақат тендер асосида амалга оширилади. Агар давлат билан шерикликда қилинадиган бўлса, уни махсус дирекциялар мувофиқлаштиради.

 Биз учун энг муҳими юқори сифатни таъминлаш ва аҳолига бу ишларни тўғри тушунтиришдан иборат. Бу ерда нафақат маҳаллий балки хорижлик эксперт мутахассисларнинг фикрларини ҳам инобатга оляпмиз. Масалан, чехиялик  мутахассис Дмитрий Михайлов ҳам қурилишда энерготежамкор ушбу технологиянинг долзарблиги ва аҳамияти, умуман олганда Европада бу борада тўпланган тажриба ва самара ҳақида фикрларини билдирди.  Бино фасадини  ташқаридан базальт билан қоплаш дунёда ўзини оқлаган амалиёт. Буни ўрганган ҳолда энг сифатли маҳсулотдан фойдаланишимиз зарур. Эътибор қилинг, маҳсулотлар бизнинг стандартда эмас, дунё стандарти асосида текшириб, қабул қилинмоқда. 

Қурилиш инспекцияси томонидан ушбу уйларнинг барча стояклари, хоҳ у иссиқликники бўлсин, хоҳ ичимлик сувиники бўлсин, бирма-бир ўрганилади. Ҳамма тизимлари ва томлари  алоҳида ўрганилади. Ҳар бир уй учун хулоса берилади. Ҳар бир стоякни рақами бўлади, ертўла қисмидаги қувурларга ҳам алоҳида эътибор берилади. Бу жараёнда электр таъминотида ҳам уйларнинг ички тизимини жиддий кўриб чиқишимиз керак бўлади.

Аномал совуқ кунларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг махсус жамғармасидан кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларидаги эшикларга ёпиш мосламаси (доводчик) ўрнатилди, заруратга кўра уйларнинг электр шитлари, тик қувурлари, ички қувурлар алмаштирилди. Бу лойиҳа энерго самарадорлиги билан алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу комплекс режа ҳисобланади. Уни дастлаб ташхисини  қилиб, босқичма-босқич турли йўналишларда амалга оширамиз.

Кўп қаватли уйларни бошқариш соҳаси тўлиқ шаффоф бўлади. Аҳоли эрталаб ишга кетади, кун давомида бошқарув ташкилоти нима иш қилганлигини ҳатто билмайди ҳам. Шунинг учун, шаффоф тизим ишга тушяптики, аҳоли нима учун пул сарфлаётганини кўриб турсин. Ҳеч ким бир-бирини алдай олмайди.

Мавжуд уй-жой фонди мазкур энергиятежамкор қурилиш материаллари билан модернизация қилинаётган экан, бизда бу борада табиий ресурслар етарлими? Яъни, қурилиш бозорида тақчиллик юзага келиб, нарх-наво ўсишига сабаб бўлмайдими?

 Ҳозирги кунда бутун дунёда, хусусан, ривожланган давлатларда газобетон, базальт арматураси, базальт тоши ва шиша толали иссиқлик сақловчи материаллардан фойдаланиляпти. Республикамизда ҳам энергиятежамкор бўлган базальт тоши, пеноплэкс турлари ва шиша толали қурилиш материалларидан кенг фойдаланилмоқда.

Ушбу қурилиш материалларига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2016 йилда мамлакатимизда 17 минг тонна иссиқлик сақловчи қурилиш материали ишлаб чиқарилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 43 минг тоннани ташкил этди. Эътиборлиси, қўшни давлатларда ҳам ушбу маҳсулотга бўлган талаб ортган. Маълумотларга кўра, 2022 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига жами 12,4 миллион долларлик иссиқ сақловчи қурилиш материаллари экспорт қилинган.

Хусусан, базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталарга тўхталсак, ҳозирда республикамизда мазкур йўналишда энг йирик саноат корхонаси Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, унинг йиллик қуввати 35 минг тоннага тенг. Таҳлилларга кўра, 2022 йилда Тошкент шаҳрида йилига 30 минг тонна базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фойдаланишга топширилди.

2023–2024 йилларда базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 63,1 миллион доллар бўлган 3 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар Андижон, Навоий ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади. Мазкур инвестиция лойиҳалари ишга туширилгач йилига 95 минг тонна қўшимча қувват яратилади.

Хусусан, Андижон вилоятида “Everest Metal Grand” МЧЖ томонидан йилига 20 минг тонна базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, Навоий вилоятида йиллик қуввати 30 минг тонна бўлган “Petrowool” МЧЖ инвестиция лойиҳаси амалга оширилса, Жиззах вилоятида “Basalt Wool” МЧЖ томонидан қўшимча йилига 45 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини яратилиш лойиҳаси ишга туширилади. Натижада корхонанинг жами йиллик ишлаб чиқариш қуввати 80 минг тоннага етказилади.

Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг ўзида республикада базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш қуввати 178 минг тоннага етказилади.

Шуни ҳам айтиш жоиз, ҳар йили аҳоли ўртача 800 минг нафарга кўпаймоқда. Шунингдек, ҳар йили 650 минг боланинг янгидан боғчага ва мактабга чиқишини инобатга олган ҳолда ижтимоий соҳа объектлари қурилмоқда. Фарзандларимизнинг бу борадаги қамрови 70 фоизга етказилмоқда. Бу дегани, электр энергия ва иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёж ҳам шунга мос равишда ўсиб бормоқда. Ҳозирги асосий мақсадимиз, уй-жойлар ва бошқа объектларда энергия тежамкорликни таъминлашдан иборат.

10 кундан кейин худди шу уйларнинг тайёр ҳолатини кўрамиз. Айниқса, шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли реал ўзгаришни ҳис қилади. Базальт толали қоплама нафақат хоналардаги иссиқликни ушлаб туради, балки ташқаридаги шовқиннинг овозини ҳам анча пасайтиради. 

Уйларнинг томларига ўрнатиладиган қуёш панеллари эса қуёшли кунларда мазкур уйларни 50 фоиз электр энергияси билан таъминлайди. Ёз ойлари, баҳорнинг охири ва кузнинг бошларида эса бу борада 70 фоиздан юқори бўлган самарадорликка эришамиз. Мазкур ҳудуд учун қурилаётган локал қозонхона эса қиш қировли кунларда шу ҳудуддаги уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/GqKNnl9rwgo" title="Уйлар фасадига ўрнатилаётган базальт плиталарининг афзалликлари нимада?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири 

Шаҳноза Маматуропова

суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйлар фасадига ўрнатилаётган базальт плиталарининг афзалликлари нимада?– Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири билан суҳбат