Президент Шавкат Мирзиёев Қўштепа тумани “Оқтепа” кичик саноат зонасидаги “Глобал Текстайл инфинити” корхонасида республика пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказмоқда.

Мулоқотда соҳада ҳали ечимини кутаётган кўплаб масалалар борлиги қайд этилди.  

– Жорий йилда ҳам яна 100 минг гектар пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бераяпмиз. Бунда, Андижонда – 2 минг гектар, Наманганда – 2,7 минг ва Фарғонада – 2,2 минг гектар пахта майдони қисқаради. Бу – 24 минг тонна пахта хомашёси, дегани. Ушбу йўқотишни қоплаш учун ҳосилдорликни 1,5-2 центнерга ошириш керак. Ушбу марраларни олиш учун, сизларга барча шароитлар яратилади, янги имкониятлар  

ва қўшимча ресурслар берилади,– деди Шавкат Мирзиёев. – Шу боис, ўтган ҳафтада кластерларни янада қўллаб-қувватлаш ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларга молиявий кўмак бериш, бўйича янги қарорни имзоладим.  

Кластерлар пахта етиштиришга ўғит, уруғ, ёқилғи учун, имтиёзли кредитларни исталган вақтда олиш имконига эга бўлади. Ғўза навларини мустақил жойлаштиришга, четдан ҳосилдор навларни селекция учун олиб келишга рухсат берилди.  

Бундан ташқари, ишлаб чиқаришни илм билан боғлаш мақсадида ҳар бир кластерга пахтачилик илмий ташкилотлари ва Агрохизматлар марказлари бириктирилаяпти.  

Шунингдек, лазерли текислагичларни сотиб олишда улар қийматининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилмоқда.  

Бундан ташқари, пахта майдонларини насосда суғоришда электр харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади (бунга 117 миллиард сўм, шундан водийга 30 миллиард сўм ажратилади).  

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори билан кластерларга қатор енгилликлар берилади