Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Андижон массивидаги “Ипотека маркази”да муқобил энергетикани ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
–Бугун қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича устувор вазифаларни муҳокама қиламиз. Иқтисодиётимиз ўсиши, аҳолимиз яшаш шароити яхшиланиши билан бир қаторда электр истеъмоли ҳам кундан-кунга ошмоқда,– деди Шавкат Мирзиёев. – Ҳозир сизлар билан Янги Андижон массивида учрашиб турибмиз. Қисқа муддатдан кейин бу ерда ҳамма шароитларга эга хонадонларга одамларимиз кўчиб киради. Улар, албатта, ҳар хил турдаги замонавий маиший техникалар билан жиҳозланади.
Бу – Янги Андижон массивининг ўзига қўшимча 25 Мегаватт электр қувватлари керак, дегани.
Қайд этиш жоиз, бундай замонавий хонадонлар юртимизда сўнгги беш йилда 1,2 миллионтага кўпайди, корхоналар сони эса 260 мингтага етган.
Хонадонлар сони 6,1 миллиондан 7,3 миллионга, корхоналар сони 265 мингдан 527 мингга ошган.
Яъни, булар электр энергиясига бўлган талабни 35 фоизга оширди.
Андижонда хонадонлар сони 547 мингдан 646 мингга, корхоналар 23 мингдан 40 мингга,
Наманганда хонадонлар сони 493 мингдан 584 мингга, корхоналар 17 мингдан 32,5 мингга,
Фарғонада хонадонлар сони 694 мингдан 816 мингга, корхоналар 23,5 мингдан 47 мингтага ошган.
Ушбу вилоятларда электрга талаб 40 фоизга кўпайган.
–Шунинг учун, энергетикада узоқ йиллар давомида амалга оширилмаган ислоҳотлар ва лойиҳаларни бошладик,– деди давлатимиз раҳбари.
ЎзА