Бухоро вилояти суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди. Суд якунлари бўйича брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари, Олий суд раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Азиз Обидов ахборот берди.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/GJdk3lbjXt8" title="Брифинг: Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига ҳукм ўқилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА