"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг маълум қилишича, «Тошкент» аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 100 м.) муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
HY54 Урганч – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.
HY766 Олмаота – Тошкент рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.
HY66 Термиз – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.
HY5314 Жидда – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.
HY336 Жидда – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.
HY9662 Екатеринбург – Тошкент рейси ҳам Самарқандга қўнди.
J2-5031 Боку – Тошкент рейси Урганчдаги муқобил аэродромга йўл олди.
SU1870 Москва – Тошкент рейси Навоийдаги муқобил аэродромга қўнди.
SU1870 Нукус – Тошкент рейси соат 02:30 га қолдирилди.
ЎзА