Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг бугунги ҳолати ўрганилди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида соҳа раҳбарлари билан фикр алмашилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда жамоат транспорти тизимини ривожлантиришга оид кўпгина ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, юртимизга замонавий автобус ва электробус олиб келинди, янги автобус йўналишлари ташкил этилди, тирбандлик юқори бўлган кўчаларда йўл ўтказгичлари қурилди, автобуслар ҳаракати ва тўлов тизими рақамлаштирилди.

Соҳада ижобий ишлар билан бирга ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор. Шаҳар жамоат транспорти ижтимоий аҳамият касб этиши, аввало, йўловчи манфаатлари устун бўлиши, барча учун жозибадорликка эга бўлиши зарур.

"Ўрганишлар жараёнида йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш, қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш ҳамда пиёдаларга қулай ҳаракатланиш муҳитини яратиш бўйича қилинган ишларни атрофлича ва таҳлилий ўргандик, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Зайниев. — Мазкур жараёнда депутатлар мутасаддиларга ҳозиргидек совуқ кунларда энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш, хизмат кўрсатувчи ходимларга шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар берди".

Қўмита аъзолари ўрганиш жараёнида аниқланган масалалардан келиб чиқиб, тизимдаги мавжуд қонунчилик ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш, жамоат транспорти соҳасини янада ривожлантириш учун қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, соҳа учун масъулларнинг жавобгарлик ва ҳисобдорлигини оширишга қаратилган нормалар бўйича режаларни белгилаб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўловчиларга қай даражада сифатли ва хавфсиз транспорт хизматлари кўрсатилмоқда?