Мамлакатимизда ҳукм сураётган қаҳратон совуқ кунларида энергетикларимиз истеъмолчиларга электр энергиясини барқарор таъминлаш мақсадида куну тун ишламоқда.
Шу сабабли, "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан авариявий бригадалар фаолияти икки сменада ташкил этилган. Тизим барқарорлигини сақлаш, истеъмолчиларга электр энергия етказиб бериш узлуксизлиги ҳамда электр қурилмалар созлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун ҳудудларда туну кун ишлайдиган 956 та авариявий бригадалар ташкил этилиб, уларга 335 та махсус техника ва 760 та автотранспорт бириктирилган.
[gallery-10244]
ЎзА