Ватан ҳимоячилари кунининг умумхалқ миқиёсда, кенг нишонланаётгани, қадрланиб бораётганлиги, нуфузи ошаётганлигининг иккита сабаби бор.

Биринчиси – халқимизнинг қонида жасорат, ватанпарварлик каби эзгу фазилатларнинг борлиги.  

Иккинчиси – давлатнинг ана шу фазилатларни қўллаб-қувватлаётганлиги.  

Қолаверса, давлатимиз “Агар сен ўз армиянгни боқмайдиган бўлсанг, бошқа бировнинг армиясини боқасан” деган дунёвий нақлга, талабга амал қилаётганлигидир. Ватани ҳимоя қилиш – бу унинг тупроғини, сарҳадларини ҳимоя қилишгина эмас, балки шу Ватанда яшаган аждодлари, яшаётган авлодлари шаънини ҳимоя қилиш дегани. Бугун Ўзбекистон армияси қудратли армияга айланди. Бугун онгли, билимли, иқтидорли, замонавий илмлар билан қуролланган катта армияга эга бўлдик. Ҳарбийларимиз жанговар ва маънавий қудратини, салоҳиятини намойиш этмоқда.  

Шахсан ўзим ҳамиша ҳарбийларга ҳавас билан қарайман. Уларга уй топшираётганда оиласи, фарзандлари қувончини кўриб, ҳаваси келади кишининг. Уйларига кириб суҳбатлашаман, ҳаёти билан, орзу-мақсадлари билан қизиқаман. Ҳарбий қисмлардаги учрашувларда, аскар ва хизматчилар билан суҳбатлашганимда уларнинг кайфиятини билишга ҳаракат қиламан. Хурсанд бўлганим – ҳарбийларимиз жуда кўтаринки кайфиятда, ишидан мамнун, бугунидан рози, эртасидан кўнгли тўқ.  

Эътиборлиси, уларнинг оиласида ҳам шундай муҳит ҳукмрон. Бу албатта, ҳарбий соҳанинг такомиллашганини, хизмат нуфузининг ошгани самараси. Ватанини юракдан севган инсон жасоратли бўлади. Жасоратли одам ҳамиша қудратлидир. Қудратли инсонда эса ақл-заковат бирдай ишлайди. Бугунги ҳарбийларимизни ҳеч иккиланмай, жасоратли, қудратли ва ақл-заковати юксак кишилар деб айтишга тўла ҳақлимиз!  

Эркинжон Турдимов,  

Самарқанд вилояти ҳокими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жасоратли одам ҳамиша қудратлидир