“Hududugaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан якунланган 2022 йилда вилоятдаги 473 минг 588 нафар истеъмолчига 80 минг 314 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларнинг газ баллонлари билан таъминланганлик даражаси 140 фоизга етказилди.

– Филиалимиз томонидан истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида белгиланган барча ишлар амалга оширилди, – дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директорининг ўринбосари  Зафарбек Қаҳҳаров. – Жумладан, “Асака”, “Шаҳрихон” ва “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шохобчаларида қўшимча газ қуйиш колонкалари ўрнатилди. Натижада маиший газ баллонларга газ тўлдириш имконияти 30 фоизга ортди.  

Ўтган йили истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми ортди, хизмат кўрсатиш сифати ҳам тубдан яхшиланди. Хусусан, 2022 йида истеъмолчиларга суюлтирилган газ аввалги йилга нисбатан 7 минг 714 тонна кўп, шу билан бирга, тўла онлайн тизими асосида етказиб берилди. Бу албатта, истеъмолчиларга катта қулайлик яратди.  

Суюлтирилган газ баллонлари, ҳатто, вилоятнинг чекка-чекка ҳудудларига ҳам ўз вақтида, мунтазам етказиб берилмоқда. Мисол учун, Булоқбоши туманидаги  Байналминал маҳалласи туманнинг энг чекка, тоғли ҳудудида жойлашган.  Мазкур маҳаллада 799 нафар истеъмолчи бўлиб, уларга 1 минг116 дона маиший газ баллонлари тақдим этилган, маиший газ  баллон билан таъминланганлик даражаси 140 фоизга етказилган.  

[gallery-10251]

Суюлтирилган газ учун тўловлар тўла ID карталар орқали амалга оширилади. Онлайн тизим йўлга қўйилгунга қадар таъминотчи ва истеъмолчилар ўртасида турли тушунмовчиликлар тез-тез юзага келиб турган бўлса, эндиликда бундан ҳолатлар умуман, юз бермайди. Етказиб берилаётган газ миқдори, тўлов адолатли ва шаффоф тарзда олиб борилмоқда.  

– Биз суюлтирилган газни янги - онлайн тизими бўйича оляпмиз, – дейди Пахтаобод  тумани, Санграбод маҳалласининг  “Мевазор” кўчасида яшовчи Ҳайитхон Муҳаммадалиева. – Жуда қулай экан. Картага пул тушириб қўямиз, газ баллонларини ҳеч бир оворагарчиликсиз алмаштириб оламиз, вақтимиз тежалади. Қисқа қилиб айтсам, газ тизимидаги рақамлаштириш одамларга катта қулайлик яратмоқда. 

Умуман, якунланган йилда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан истеъмолчиларнинг 4 миллион 65 минг донадан ортиқ маиший газ баллонлари суюлтирилган газ билан тўлдириб берилган. Жорий йилда ушбу кўрсаткични янада ошириш, истеъмолчилар хонадонига пешма-пеш  етказиб бериш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.  

Бугунги аёзли кунларда аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш борасида зарур барча ишлар тезкорлик билан бажарилмоқда. Совуқ кунларда суюлтирилган газдан оқилона, шу билан бирга, хавфсиз, белгиланган тартиблар асосида фойдаланиш бўйича ҳам аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.  

Юртимиз ҳудудида ҳукм сураётган бугунги аномал об-ҳаво шароитида соҳа ходимларининг барча саъйи-ҳаракатлари истеъмолчиларнинг оғирини енгил қилиш, қишни беталофат ўтказиб олишларига кўмаклашишга қаратилган. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суюлтирилган газ онлайн тизими асосида етказиб берилди