Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Ҳиндистоннинг “Марион Биотеч” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, “Қурамах Медикал” МЧЖ томонидан келтирилган “Док-1 Макс”, “Амбронол” дори воситалари сабаб юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланиб, тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида штаб ташкил этилиб тегишли мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилди.  

Аҳолини малакали хавфсиз тиббий ёрдам ва сифатли дори-дармон билан таъминланганлик ҳолатини назорат қилиш мақсадида тиббий ходимлар томонидан ўзига бириктирилган барча хонадонларни тўлиқ қамраб олган ҳолда патронаж ишлари амалга ошириляпти.  

Тарғибот тадбирларида аҳолининг дори воситаларини фақатгина шифокор рецепти асосида олиши, сифатсиз ва муддати ўтган дори воситаларини қабул қилмаслик, шунингдек, дори воситаларининг ножўя таъсири сезилганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилишлари зарурлиги тушунтирилмоқда.  

Бугунги кунда “Хонадон дори қутиси”ни шахсан назоратдан ўтказиш, муддати ўтган дориларни сақлаш қоидалари бузилган ҳамда “QURAMAX” фирмасининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Шу кунга қадар вилоят бўйича 1746 нафар тиббиёт ходими томонидан 40 мингга яқин хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.  

Тарғибот-ташвифқот тадбирлари давомида хонадонларда аниқланган барча "Док-1 Макс" ва "Амбранол" дори воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинмоқда.

Ишчи гуруҳлар томонидан дорихона эгалари билан биргаликда сифатсиз дори воситалари мавжудлиги юзасидан ўрганиш ўтказилиб, сифатсиз дори воситаларининг дорихоналарда реализация қилинишини тўхтатиш, уларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳудудий штабларда кунлик амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар жамланиб, Соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилган вилоят штабига тақдим этилмоқда.  

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хонадон дори қутиси” назоратдан ўтказилмоқда