Республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 2022 йилда 304,1 миллиард сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.

Қайд этилишичa, тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 миллион сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоизи — жисмоний шахслар, 9 фоизи — юридик шахслар томонидан харид қилинган.    

Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса —348 миллион сўмни ташкил қилди.  

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5 фоизи — биринчи тоифадаги авторақамлар, 8 фоизи — иккинчи, 8 фоизи — учинчи, 11 фоизи — тўртинчи, 22 фоизи — бешинчи ва 46 фоизи — олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.  

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз) Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиздан), Наманган, Андижон ва Сурхoндарё (7 фоиздан), ҳамда Хоразм (6 фоиз) вилоятларида харид қилинган.    

Маълумот ўрнида, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.  

Ш.Маматуропова,    

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда биржада бир йилда 304,1 миллиард сўмлик авторақамлар сотилган