Қор кўчкиси хавфи бор
“Қамчиқ” довонида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Гидрометрология марказининг 2023 йил 4 январдаги 65-сонли бюллетенига асосан қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Шу сабабли бугун, 4 январ куни соат 00:00 дан А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобил йўлининг 228-253 километрлар оралиғида қор кўчкиси хавфи борлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
ЎзА.