Президентимиз 2022 йил 29 декабрь куни Халқаро конгресс марказида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди.

Юртбошимиз таълим кўргазмаси доирасида бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари билан учрашди. Учрашувда Бухоро вилояти Когон туманидаги 3-умумтаълим мактаби директори, “Шуҳрат” медали ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Ҳурматой Турсунова ҳамда Бухоро туманидаги 22-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Ирода Жўраева ҳам қатнашган эди.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов мазкур икки тажрибали педагог билан учрашди.

– Давлатимиз раҳбарининг “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси доирасида ўқитувчилар билан бўлган учрашуви нафақат мен, балки барча ҳамкасбларим учун ниҳоятда ҳаяжонли кечди, – дейди Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 22-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Ирода Жўраева. –Айтиш жоизки, бу воқеа бутун мамлакатимиз ўқитувчилари учун тарихий кун бўлди. Бизнинг умумтаълим мактабимиз ҳам вилоятда тажриба-синов таянч мактаби сифатида белгиланган бўлиб, айни пайтда жараёнларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Тажриба-синов жараёнларига мактабнинг 7 та бошланғич синфи жалб этилган бўлиб, уларга 7 нафар тренер-ўқитувчилар бириктирилган.

Шунингдек, мулоқотда вилоятда умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини яхшилаш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлиги, педагог кадрларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган устувор вазифалар ҳақида алоҳида сўз борди. Шундан келиб чиқиб Ботир Зарипов мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошланғич синфлар учун Финляндия тажрибаси бошланади